Қирғизистон президенти Мирбек Мамбеталиевни Маданият вазири этиб тайинлади

Мирбек Мамбеталиев. aki.kg сайти фотосурати

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Мирбек Мамбеталиевни Маданият, ахборот ва ёшлар сиёсат вазири этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Худди шу ҳужжатга мувофиқ, мулозим ўзига юклатилган аввалги вазифалардан озод этилди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

21 феврал куни Мамшералиев Маданият вазирлиги раҳбари вазифасини бажурувчи этиб тасдиқланган. Шундан сўнг унинг номзодини республика Жогорку Кенеши (парламент) кўриб чиқиши керак эди. Ўшанда Жапаров 2022 йилдан бери вазирликни бошқариб келган Алтинбек Максутовни ишдан бўшатди.

Бир неча кун ўтгач, кўпчилик овоз билан депутатлар Мамбеталиевни янги лавозимда маъқуллашди. Муҳокама чоғида турли фикрлар билдирилди. Масалан, Дастан Бекешев ҳамкасблари эътиборини номзод авваллари маданият соҳасида ишламаганига қаратди.

Маданият вазирлигига тайинлангунига қадар Мамбеталиев президент ва мамлакат ҳукумати қарорларини тайёрлаш бўйича бошқармалар ҳамкорлиги ва ишларни ташкиллаштириш бўлимининг давлат инспектори лавозимида ишлаган.

ℹ️ Мирбек Мамбеталиев 1980 йили Иссиқкўл вилоятининг Пражевальск (ҳозирги Қоракўл) шаҳрида туғилган. У Қирғизистон Миллий университетининг иқтисодчи дипломига эга. Кўп йиллар давомида у давлат ва хусусий тузилмаларда, кўпинча иқтисодиёт ва молия бўлимларида ишлаган. Хусусан, у тадбиркорликни ривожлантириш фонди, Иссиқкўл вилояти маъмурияти, Интеллектуал мулк давлат хизматида муҳим лавозимларни эгаллаган. Шунингдек, у республика Марказий сайлов комиссияси раиси ва Жогорку Кенеш депутати маслаҳатчиси сифатида иш тажрибасига эга.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ