Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий этиб маҳаллий мутахассис Али Алиев тайинланди. Бу ҳақда Қозоғистон футбол федерацияси расмий сайти хабар берди.
Алиев билан келишув тафсилотларига аниқлик киритилмаган. Бош мураббий сифатида у 500 минг евро жарима тўлаб, ишдан бўшатилган россиялик мутахассис Станислав Черчесовни алмаштирди. Вақтинча бош мураббийнинг ёрдамчилари сифатида Қозоғистон терма жамоасининг собиқ футболчилари Нурбол Жумаскалиев ва Елдос Ахметовлар ишлайди.
Қозоғистон спорт мутахассислари Алиевнинг тайинланишини кутишганди, аммо у миллий терма жамоани вақтинча бўлмасдан бошқаради деб тахмин қилишганди, чунки республикада чет эллик спортчиларни давлат бюджетидан молиялаштиришни тақиқловчи қонун яқин орада кучга киради.
Шунга қарамай, «Фарғона» хабарига кўра, ҚФФ терма жамоа бош мураббийи лавозимига хорижлик мутахассислар, жумладан голландиялик Арно Пайперс ва россиялик Магомед Адиевни кўриб чиқишда давом этмоқда. Ҳар икки мураббий аввали Қозоғистон терма жамоасида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси март ойида жаҳон чемпионати саралаш босқичини бошлайди. Бу вақтгача ҚФФ доимий мураббий масаласини ҳал қилиши режалаштирилган.
Али Алиев — Олмаота футболи тарбияланувчиси. Футболчи сифатида Қозоғистон ва Туркия клубларида, шунингдек, Қозоғистон терма жамоасида ўйнаган. «Ордабаси»да мураббийлик фаолиятини бошлаган, сўнг «Қизил-Жар», «Шахтёр» ва «Астана» дубль жамоасини бошқарган. 2022 йили у «Қизил-Жар»га қайтиб, шу йилнинг январигача ишлаган.