Ўзбекистон ва Россия президентлари терроризмга қарши курашда яқин ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини қайд этдилар

Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев. president.uz сайти фотосурати

19 декабрь куни Ўзбекистон ва Россия президентлари Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашни кучайтириш мақсадида икки мамлакат махсус хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар. Шунингдек, минтақавий ташкилотлар доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди

Қўнғироқ Ўзбекистон томони ташаббуси билан бўлиб ўтди, дея таъкидлайди Кремль.

Мирзиёев Россия Қуролли кучларининг радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи Игорь Кириллов ва унинг ёрдамчиси Илья Поликарпов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

«Ўзбекистон ушбу қабиҳ террорчилик ҳаракатини кескин қоралаши таъкидланди. Икки давлат махсус хизматлари ўртасида терроризмга қарши курашиш соҳасида яқин ҳамкорликни давом эттиришга урғу берилди», — дейилади Кремл баёнотида.

Мирзиёев, шунингдек, Путинни йил якунида тўғридан-тўғри мулоқот ва катта матбуот анжумани муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади. Президентлар барча соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни янада ривожлантириш истагини тасдиқладилар.

ℹ️ Кириллов ва Поликарпов 17 декабрь куни теракт дея таснифланган портлаш натижасида ҳалок бўлди. 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси Аҳмад Қурбонов теракт содир этишда гумон қилинмоқда. У ҳибсга олинган ва сўроқ пайтида Украина махсус хизматлари томонидан ёлланганини айтган.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди