Тошкентда бўлиб ўтадиган КХЛ сафар учрашувида томошабинлар ўртасида учта Iphone 16 ўйналади

Ўйин афишаси. «Ҳумо» ХК матбуот хизмати фотосурати

KHL World Games доирасида Тошкентда бўлиб ўтадиган Континентал хоккей лигаси (КХЛ) учрашувида томошабинлар ўртасида учта Iphone 16 ўйналади, деб хабар берди «Ҳумо» ХК матбуот хизмати.

КХЛ баҳси 22 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да» Ҳумо Арена»да бўлиб ўтади. Муз устида Москванинг «Спартак» ва Минскнинг «Динамо» жамоалари тўқнаш келади.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, совринлар билан бир қаторда, томошабинлар ҳақиқий байрам – аренадаги фаоллик, жаҳон чемпионларининг автограф сеанслари ва икки буюк жамоа ўртасидаги мусобақа гувоҳи бўладилар. Ўйин куни «Ҳумо» мактабининг ёш тарбияланувчилари учун Олимпия ўйинлари чемпионлари, кўп карра жаҳон чемпионлари Илья Ковалчук ва Валерий Каменский, шунингдек, уч карра жаҳон чемпиони, икки карра Гагарин кубоги соҳиби Сергей Федоров иштирокида маҳорат дарслари ўтказилади.

Ўзбекистон лойиҳа тарихидаги 16-мамлакат, Тошкент эса 49-шаҳар бўлади.

KHL World Games лойиҳаси 2018/2019 йилги мавсумда Вена, Цюрих ва Таллинда бошланган. Бир мавсумдан сўнг ўйинлар Давос ва Таллинда, 2021 йили эса Дубайда бўлиб ўтган. «Спартак» ўйинчилари аллақачон КХЛ географиясидан ташқарида — 2010 йили Давосда ва 2018 йили Таллинда ўйнашган. Минскликлар учун бу биринчи ўйин бўлади.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди