Қозоғистон терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги рақибларини билиб олди

Қозоғистон терма жамоаси. sports.ru сайти фотосурати

Швейцариянинг Цюрих шаҳрида АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 Европа саралаш турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон терма жамоаси J гуруҳидан жой олди ва Бельгия, Уэльс, Шимолий Македония ва Лихтенштейн билан тўқнаш келади.

Қуръа ташлаш натижасига Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов баҳо берди.

«Мен Бельгия терма жамоаси билан танишман. Бу жамоа билан ҳам саралаш турнирларида, ҳам Европа чемпионатида учрашганман. Уэльс ва Шимолий Македонияга келадиган бўлсак, уларнинг ўйинларини анчадан бери кўрмагандим. Шунинг учун аниқ баҳо бериш қийин. Ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш керак. Биз уларни имкон қадар яхши ўрганишимиз ва ғалаба қозониш учун қўлимиздан келганини қилишимиз керак», — дея таъкидлади россиялик мутахассис.

Қозоғистон терма жамоаси саралаш босқичининг 1-тур учрашувини 22 март куни сафарда Уэльсга қарши ўтказади.

Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Европанинг барча терма жамоалари УEФА зонасида иштирок этадилар, мамлакат ҳукумати Украина ҳудудида МҲО ўтказаётгани сабабли мусобақа тўхтатилган Россия термасидан ташқари. Жамоалар 12 та гуруҳга бўлинган. Гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионатига, иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар эса Миллатлар лигаси жамоалари билан қолган тўртта ўрин учун кураш олиб борадиган плей-офф босқичига йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатининг Осиё зонасида учинчи саралаш босқичига йўл олган Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ҳам жаҳон чемпионатига чиқиш учун кураш олиб боришмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди