Қозоғистондаги хайрия фонди раҳбарининг мол-мулки ва автомобиллари ҳибсга олинди

Перизат Қайрат. kaztag.kz сайти фотосурати

Қозоғистонда Biz Birgemiz хайрия жамоат фондига раҳбарлик қилган Перизат Қайратнинг мол-мулки ҳибсга олинди, деб ёзади Orda.kz.

Молиявий мониторинг агентлиги маълумотларига кўра, қуйидагилар ҳибсга олинган:

👉 Остонадаги тўртта нуфузли турар-жой мажмуасидаги квартиралар ва автотураргоҳлар, коттеж шаҳарчасидаги вилла;

👉 Mercedes-Benz S450, Mercedes-Benz EQE 500, Lexus LX-600 ва Haval автомобиллари;

👉 Жаҳон брендлари — Cartier, Rolex, Gucci, Louis Vuitton, Versace, Chopard, Hermes, Dolce & Gabbana, Prada ва бошқалар техника коллекцияси, заргарлик буюмлари ва аксессуарлари тўплами.

Ҳибсга олинган мол-мулклар далил сифатида тан олинган ва ишга қўшилган. Унинг тақдирини суд белгилайди.

ℹ️ Эслатиб ўтамиз, Перизат Қайрат сув тошқинидан жабр кўрган Қозоғистон ва Фаластин аҳолиси учун йиғилган 1,7 миллиард тенге (3,4 миллион доллар)ни ўғирлаганликда гумон қилинмоқда. Тергов маълумотларига кўра, хайрия фонди раҳбари бу хайрияларнинг асосий қисмини ҳашаматли буюмлар ва кўчмас мулк сотиб олишга, хорижга дам олишга сарфлаган. Қайрат 16 ноябрь куни икки ойга ҳибсга олинган эди. Orda.kz хабарига кўра, у ўғирлик ва ўзлаштиришдан ташқари, фирибгарликда ҳам айбланиши мумкин. Қайрат мол-мулки мусодара қилиниб, 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди