Тожикистон президенти парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар санасини белгилади

2020 йилги Тожикистон парламентига сайловлар. tj.sputniknews.ru сайти фотосурати

Мажлиси намояндагон Мажлиси Оли (Тожикистон парламенти қуйи палатаси), шунингдек, мамлакат вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари Мажлиси (халқ депутатлари кенгашлари) га сайловлар 2025 йил 2 март куни бўлиб ўтади. Республика президенти Эмомали Раҳмон фармонида шу ҳақда сўз юритилган.

Мажлиси миллий Мажлиси Оли (Тожикистон парламенти юқори палатаси) га сайловлар 2025 йил 28 мартга белгиланган.

Тожикистон олий қонун чиқарувчи органига аввалги сайловлар 2020 йил март ойида бўлиб ўтганди.

ℹ️ Мажлиси намояндагон 63 депутатдан иборат бўлиб, улардан 22 нафари партия рўйхати (ягона умумреспублика сайлов округи бўйича), 41 нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича сайланади. Мажлиси миллий 33 аъзодан иборат. Саккиз нафари мамлакат президенти томонидан тайинланади, улардан 25 нафари вилоят ва шаҳар мажлислари томонидан сайланади.

2020 йилги сайловлар натижасида парламентдаги 47 ўрин Халқ демократик партияси (ТХДП), қолган ўринлар Аграр партия, Иқтисодий ислоҳотлар партияси, Тожикистон Коммунистик, Социалистик ва Демократик партиялари ўртасида тақсимланган.

  • Тошкентда Тимур Д'Ватцнинг «Аркадия ҳақидаги орзулар» кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида деярли ҳамма нарса яхши, бироқ ҳаммаси ҳам кундек ойдин эмас

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди