Садир Жапаров қирғиз авиакомпанияларининг Европа бўйлаб парвозига қўйилган тақиқ бекор қилинганини маълум қилди

akipress.org сайти фотосурати

Қирғизистон президенти Садир Жапаров келгуси йили республика авиакомпаниялари Европа Иттифоқи қора рўйхатидан (EU Air Safety List) чиқарилишини кутаётгани, бунинг натижасида авиаташувчилар Европа давлатларига тўғридан-тўғри рейсларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлишини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари 27 ноябрь куни Берлинда Airbus Europe компанияси раҳбари Йохан Пелиссье билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.

Жапаровнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда авиация хавфсизлигини таъминлаш, халқаро стандартларни жорий этиш ва инфратузилмани модернизация қилиш бўйича фаол ишлар олиб борилган, бу Қирғизистон йўловчи ташувчиларининг чекловларни олиб ташлаш имкониятларини сезиларли даражада оширган. «Қора рўйхат»дан чиқариш Европага тўғридан-тўғри парвозлар учун янги имкониятлар очади, деди президент.

Марказий Осиё республикаси раҳбари Пелиссье билан суҳбатда авиация саноатини ривожлантириш Қирғизистон учун асосий устувор йўналишлардан бири эканини таъкидлади. Шу муносабат билан давлат компания паркини янги замонавий самолётлар билан тўлдириш ниятида эканини таъкидлади.

Жапаров «Асман Эйрлайнс» миллий авиакомпаниясини қўллаб-қувватлашга алоҳида тўхталиб, Airbus Europe билан ҳамкорликнинг биринчи босқичида иккита – А320 ва А321 русумли самолётларни лизингга олиш режалаштирилаётганини қўшимча қилди. Ушбу самолётлар Бишкекдан Париж, Берлин ва Лондонга парвозларни амалга ошириш учун ишлатилади.

Муваффақиятли эксплуатация орқали Қирғизистон авиаташувчиси иккинчи босқичда Airbus билан ҳамкорликда ўз самолёт паркини кенгайтиради, деди Жапаров.

Қирғизистон президенти, шунингдек, Пелиссьени яқин орада республикага ташриф буюриб, мамлакат авиация саноати вакиллари билан бевосита мулоқотни давом эттиришни таклиф қилди.

ℹ️ EU Air Safety List — хавфсизлик нуқтаи назаридан Европа Иттифоқи мамлакатлари билан ишлаши тақиқланган авиаташувчилар рўйхати.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?