Афғонистоннинг Исломий фазилатларни тарғиб қилиш ва иллатлар олдини олиш вазирлиги мамлакатнинг айрим вилоятларида толиблар* ахлоқ кодексининг оммавий ахборот воситаларида жонли мавжудотлар тасвирини кўрсатишни тақиқловчи моддаси ижросини фаол назорат қила бошлади. Бу ҳақда Amu.tv хабар беради.
Хусусан, Ҳирот вилояти журналистлари ўтган ҳафта бўлиб ўтган Миллий заъфарон фестивали доирасидаги тадбирларни суратга ва видеога олиш маҳаллий ҳокимият органлари томонидан тақиқланганини айтишди.
Гарчи маҳаллий манбаларга кўра, иш икки томонлама стандартларсиз бўлмайди. Масалан, яқинда «Толибон» томонидан тасдиқланган вилоят раҳбари ўринбосари камера олдида очиқ интервью берган, телевидениеда амалдор видеоси намойиш этилган.
Шу билан бирга, радикал ҳаракат вакиллари сентябрь ойи бошидан ноябрь ойи ўрталарига қадар Афғонистоннинг яна бешта вилояти: Қандаҳор, Вардак, Тахор, Бадғис ва Нангарҳорда тирик мавжудотларни суратга олишни тақиқлагани маълум.
Бироқ, толиблар чекловларни бутун Ислом Амирлигида кенгайтиришни режалаштираётганини яширишмайди. Бу ҳақда Исломий фазилатларни тарғиб қилиш ва иллатлар олдини олиш вазирлиги ходими Сейф ул-Ислом Хабер France Press агентлигига маълум қилган.
Кўпгина ОАВ вакиллари фикрича,
бундай сиёсат ўзгача фикрни бостириш ва оммавий чиқишларни назорат қилишга қаратилган улкан уринишнинг бир қисмидир.
Журналист Мустафо Шаҳриёрга кўра, овоз ва тасвир жамият ҳақиқатини акс эттиради, агар улар олиб ташланса, Афғонистоннинг овози жим бўлади, халққа нисбатан қўлланилаётган адолатсизлик ва чекловларни ҳеч ким эшитолмайди.
Журналистларни қўллаб-қувватлаш ташкилоти раҳбари ўринбосари Басир Аҳмад Данишёр ҳам тақиқда сиёсий сабабларни кўради.
«Бундай қарорлар ахборот оқимини чеклайди ва амалдаги режимнинг сўз эркинлиги устидан назоратни йўқотишдан кўпроқ қўрқишини акс эттиради», — дейди у.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари «Толибон»нинг сўнгги чекловлари Афғонистонда мустақил матбуотнинг янада яккаланишига олиб келади, деган журналист фикрига қўшилади.
*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).