«Астана» УEФА конференция лигасидаги иштирокини ғалаба билан бошлади

«Астана» футболчилари. offside.kz сайти фотосурати

«Астана» футбол клуби УEФА конференция лигасининг 1 турида Сербиянинг ТСЦ жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйин Олмаотадаги майдонда бўлиб ўтди, чунки «Астана Арена» кейинги йилнинг июлига қадар реконструкция қилинади. Мезбонлар тезкор гол уришга муваффақ бўлишди — 15-дақиқада бурчак тўпини Кипрас Казуколовас аниқ амалга оширди. Гол ўтказиб юборган серблар ташаббусни қўлга олишди ва «Астана» дарвозабони Йосип Хондричга қарши бир неча бор ҳужумлар уюштиришди. ТСЦ футболчилари учрашув давомида мезбонлар дарвозаси тўсинига уч марта зарба беришди, аммо ҳисобни тенглаштира олишмади.

Иккинчи турда, 24 октябрь куни «Астана» сафарда Валлиянинг «Зе Нью-Сейнтс» жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Бу йил УEФА Конференция Лигаси формати ўзгарди. Энди у швейцария тизими бўйича ўтмоқда — барча 36 иштирокчи клуб бир гуруҳда бўлади. Ҳар бир жамоа олти хил рақиб билан тўқнаш келади (уч марта уйда, уч марта меҳмонда). Энг яхши саккизта жамоа тўғридан-тўғри 1/8 финалга чиқади.

«Астана» ФК — Қозоғистоннинг еврокубокларда иштирок этишда давом этаётган ягона вакили ҳисобланади. Дастлабки босқичларда Чимкентнинг «Ордабаси», Қўстанайнинг «Тобол» ва «Ақтўбе» жамоалари муваффақиятсизликка учради.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ