Январь-август ойларида Ўзбекистон 1 миллиард доллардан ортиқ табиий газ импорт қилди

itek.ru сайти фотосурати

Жорий йилнинг саккиз ойида Ўзбекистон 1,15 миллиард долларлик газ импорт қилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,7 баравар кўпдир, ўшанда бу миқдор 200 миллион долларни ташкил этганди. Бундай маълумотлар Республика Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги ҳисоботида келтирилган, деб ёзади «Газета.uz».

Мутахассисларнинг таъкидлашича, 2024 йилнинг январь-август ойларида мамлакатга ўтган йилга нисбатан кўпроқ «зангори олов» импорт қилинган. 2023 йили газ таъминоти учун 700 миллион долларга яқин маблағ сарфланган.

Агар ойлар бўйича статистик маълумотлар кўриб чиқилса, февраль ойида кескин сакраш содир бўлганини кўриш мумкин. Ўшанда газ харажатлари 131 миллион долларни ташкил этиб, январь ойига нисбатан 3,7 бараварга ошган.

Аниқлик киритилишича, Агентлик газ етказиб беришнинг жисмоний ҳажмини ошкор этмасдан, маълумотларни фақат пул кўринишида тақдим этмоқда.

Ҳисобот даврида Ўзбекистон газ экспортини оширган, лекин у қадар тез суръатда эмас. Бу ерда кўрсаткич деярли 405 миллион долларга етган, бу ўтган йилга нисбатан 7,1 фоизга (тахминан 378 миллион доллар) кўпдир. Маълумки, Ўзбекистон хомашёсининг асосий харидорлари Хитой, Қирғизистон ва Тожикистондир.

Таъкидлаш жоиз, ХХР Бош божхона бошқармаси маълумотларига кўра, дастлабки саккиз ойда Ўзбекистондан газ импорти 401 миллион доллардан сал кўпроқни ташкил этган ва бу 2023 йилнинг январь-август ойларидаги кўрсаткичларга нисбатан салкам 5% кўп. Хитой мулозимлари ҳам етказиб берилаётган ресурснинг куб метрдаги ҳажмини сир сақлашни афзал кўришади.

Ўзбекистонлик мутахассислар республикада газ қазиб олиш бўйича маълумотларни тақдим этади. Шу тариқа, жорий йилнинг саккиз ойи давомида 29,9 миллиард куб метр ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,46 миллиард куб метр ёки 4,6 фоизга кам газ қазиб олинган.

ℹ️ 2023 йил октабрь ойидан бошлаб уч томонлама келишув доирасида Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш бошланди. Шу билан бирга, Қозоғистон Энергетика вазирлиги бир йил ичида Тошкентга етиб борадиган хомашё ҳажми 2,8 миллиард куб метрга етиши кераклигини маълум қилганди. «Газпром» ўз навбатида Марказий Осиё республикалари билан яқин 15 йилга ҳамкорлик шартномалари имзоланганини маълум қилди. Россия компанияси минтақага ёқилғи экспортини кўпайтириш учун «Марказий Осиё – Марказ» газ қувурлари тизимини кенгайтириш ниятида бўлганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ