Қозоғистонда вилоят полицияси раҳбари ва унинг тўрт нафар ўринбосари текширувдан сўнг ишдан бўшатилди

polisia.kz сайти фотосурати

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган текширувдан сўнг полиция бошқармаси бошлиғи ва унинг тўрт нафар ўринбосари алмаштирилди, деб хабар берди Polisia.kz.

Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Арманбек Баймурзин ва унинг ўринбосарлари Курмет Мажикенов, Нуржан Раҳметуллаев, Канат Сматов, Бауйржан Удергенов, шунингдек, ПД ички хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Алмас Кожашев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, дейилади хабарда.

Вилоят ички ишлар бошқармаси янги бошлиғи лавозимига аввал транспорт полицияси бошқармасини бошқарган Бахитжан Малибаев тайинланди. Биринчи ўринбосар лавозимига Максат Канапяев тайинланди, ўринбосарлар курсисини Бауиржан Жанаев, Жайдарбек Қуттибаев ва Мухтор Аманбековлар эгаллади.

ИИВ жойларда хавфсизлик ва тартибни яхшилаш мақсадида ички ишлар органлари фаолиятини оптималлаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни давом эттирмоқда, дея таъкидлайди бошқарма, полиция раҳбариятини текширишга нима сабаб бўлганига аниқлик киритмаган ҳолда.

Арманбек Баймурзин 2022 йил февралидан буён Жамбил вилояти ички ишлар бошқармасини бошқариб келаётган эди. Ундан олдин бу лавозимни январь ойида мамлакатдаги тартибсизликлардан сўнг ўз жонига қасд қилган генерал Жанат Сулейменов эгаллаганди.

Tengrinews.kz эслатишича, шу йил июль ойи охирида ижтимоий тармоқларда тарқалган видео туфайли Баймурзин вақтинча ўз лавозимидан четлатилган эди. У қўл остидагиларга беҳаё сўзлар билан мурожаат қилган ёзувнинг бир қисми Instagramда (РФда экстремистик деб тан олинган ва тақиқланган Meta корпорациясига тегишли тармоқ) эълон қилинганди.

Кейинроқ ижтимоий тармоқларда фуқаролик кийимидаги эркак кўрсатмаси бўйича дум тушиб машқларни бажарётган Жамбил полицияси ходимлари акс этган видео пайдо бўлди. Видео таърифида айтилишича, бу одам Жамбил вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосарларидан бири бўлган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ