Тожикистон расмийлари аҳолини электр таъминотидаги чекловлар ҳақида огоҳлантирди

your.tj сайти фотосурати

Тожикистонда шу йилнинг 22 сентябридан бошлаб «зарур ҳолатларда» аҳолига электр энергияси етказиб беришда чекловлар жорий этилади. Бу ҳақда «Барки Точик» давлат компанияси ўзининг Facebook (РФда экстремистик деб тан олинган Meta корпорациясига тегишли тармоқ) даги саҳифасида эълон қилди.

Энергетика ходимлари бунинг сабабларини тушунтиришган. Уларнинг сўзларига кўра, ўтган қиш мавсумида ёмғир кам бўлган, бу эса Вахш дарёси ташкил топадиган ҳудудларда сувнинг камайишига сабаб бўлган. Шу билан бирга, аҳоли ва саноат корхоналари томонидан ресурсларга бўлган талабнинг ошиши электр энергиясининг мавсумий танқислигини келтириб чиқармоқда.

Мутахассисларнинг фикрича,

жорий йили 1 миллиард киловатт/соат электр энергияси тақчиллиги кутилмоқда.

«Барки Точик» матбуот хизмати хабарига кўра, ўтган йиллар тажрибаси совуқ мавсумда хонадонларни электр энергияси билан таъминлаш учун иссиқ пайтлари ресурсларни етказиб беришда чеклов жорий қилиш зарурлигини кўрсатган. Бу чора-тадбирлар аҳоли учун алоҳида муаммо туғдирмайди, дейди мутахассислар. Шунингдек, компания Тожикистон фуқароларига куз-қиш даврида электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланишни тавсия қилади.

«Азия-Плюс» нашри 21 сентябрдан бошлаб республиканинг қишлоқ жойларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилаётгани ҳақида хабар берди. Фуқаролар кунига саккиз соатдан ўн соатгача — одатда эрталаб соат 5 дан 8 гача ва 17 дан 22 гача электр энергияси олишмоқда.

Қайд этилишича, ўтган йили электр таъминотидаги чекловлар 20 сентябрдан бошланган эди. Бу жараён мамлакат аҳолисининг қарийб 70 фоизи истиқомат қилувчи қишлоқ жойларига таъсир кўрсатган. Ўша пайтларда одамларга эрталаб уч соат, кечқурун эса беш-олти соат ток берилган.

Аммо 2024 йил февраль ойида вазият ёмонлашган, баъзида истеъмолчилар бир неча кун электр энергиясиз қолиб кетишган. Бундан ташқари, чекловлар инфратузилма объектларига — тиббиёт муассасалари, мактаблар, умумий овқатланиш шохобчалари ва савдо таъсир кўрсатган. Бундан ташқари, шаҳарларда, жумладан, республика пойтахти Душанбеда ҳам электр энергияси ўчирила бошланган.

Тожикистон ҳукумати муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда. Шундай қилиб, август ойида Нурек ГЭСининг янгиланган гидроагрегати ишга туширилди. Бироқ, уни модернизация қилиш давом этмоқда ва бу ишларни ўн йил ичида якунлаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, республика Марказий Осиёнинг ягона энергия ҳалқасига қайта уланди. Умум минтақавий тизимга уланиш ресурсларга мавсумий бўлган талабни энгишга ёрдам беради. Аммо мутасаддилар томонидан кўрилган чора-тадбирлар кўнгилдагидек самара бермаётгани сабаб, бу йил ҳам аҳолининг электр таъминотидаги узилишларга яна чидашига тўғри келади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?