Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевнинг маълум қилишича, унинг «Ата Журт» партиясидаги ҳамкасблари 17 ноябрь куни бўлиб ўтадиган маҳаллий ҳокимият сайловларида иштирок этмайди. Махсус хизмат раҳбари ушбу сиёсий уюшма асосчиларидан бири сифатида шундай қарорга келди, деб ёзган у ўзининг Facebook (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли тармоқ) даги саҳифасида.
Ташиевнинг таъкидлашича, давлатда юқори лавозимда ишлагани учун унинг номи билан боғлиқ партия вакилларининг сайловда иштирок этишини нотўғри деб билади. Бундан ташқари, расмийнинг сўзларига кўра, у худди шундай мораторийни 2026 йилга белгиланган парламент сайловларига ҳам жорий этади.
Интернет фойдаланувчиларининг нима учун «Ата Журт» 2021 йилги Жогорку Кенеш (парламент) депутатлик ўринлари учун овоз беришда иштирок этгани ҳақидаги саволларини кутар экан, Ташиев ўзининг банд бўлганига ишора қилган.
«У пайтлар мен жуда банд эдим ва сайловларга эътибор бермагандим. Партия аъзолари рухсат сўраганида, «Нимани лозим деб билсангиз, шуни қилинг», деб рози бўлгандим», — деб ёзади МХДҚ раҳбари ижтимоий тармоқда.
Шу билан бирга, махсус хизмат раҳбарининг айтишича, унинг сафдошлари ўзларига ёққан бошқа партиядан сайловда қатнашиши мумкин. Асосийси, депутатлар халқ манфаати йўлида ишлашда давом этишсин, дейди Ташиев.
У, шунингдек, сайловчиларни ҳеч қандай сиёсий уюшмани қўллаб-қувватламаслигига, ҳукумат амалдорларининг бирорта номзодга ёрдам беришига йўл қўймаслигига ишонтирди.
Бундан ташқари, Ташиев фуқароларни «ўз овозларини сотмаслик»га, коррупцияга ёки жиноятга алоқадор шахсларни танламасдан, жараёнга эҳтиёткорлик билан ёндашишга чақирди.
«Давлатимиз раҳбари Садир Нургожоевич (Жапаров) билан биргаликда бир орзуимиз бор: тоза сайлов, тоза жамият ва давлат қуриш. Биз бу орзуни рўёбга чиқариш орқали қудратли, тоза ва обод Қирғизистонимизни мустаҳкамлаймиз», — дея хулоса қилади Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси.
6 сентябрь куни мамлакат президенти бир қатор маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари ўзгарганлиги муносабати билан маҳаллий кенгашларнинг тарқатилиши ва янги депутатларни тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжатга кўра, 249 давлат органи вакиллари сайлови 17 ноябрь куни бўлиб ўтади. Айтганча, янги қонунлар муносабати билан энди халқ вакиллари мандати ҳозиргидек тўрт йил эмас, беш йил бўлади.