Ўзбекистонда футзал бўйича жаҳон чемпионати бошланди. Мамлакат бундай даражадаги турнирга илк бор мезбонлик қилмоқда. Иштирокчилар орасида илк бор Марказий Осиёнинг постсовет республикалари – Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон вакилларидан учта терма жамоа бор.
16 сентябрга қадар А, В, С ва D гуруҳларида илк учрашувлар ўтказилди. Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари дастлабки ўйинларини ўтказди. Ўзбекистон терма жамоаси Голландия билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Қозоғистон терма жамоаси испанлар билан бир очкодан бўлишди – 1:1. Тожикистон терма жамоаси 16 сентябрь куни жаҳон чемпионатида дебют қилади, терма жамоа Марокаш билан учрашади.
Жаҳон чемпионатининг яна бир дебютанти Афғонистон термаси сенсацион тарзда Ангола термасини 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Уларнинг украиналик гуруҳдошлари Аргентинага йирик ҳисобда ютқазишди – 1:7.
Мусобақада Осиё, Африка, Европа, Шимолий ва Жанубий Америка ҳамда Океаниядан 24 та жамоа иштирок этмоқда. Жамоалар 4 тадан 6 та гуруҳга бўлинган. Гуруҳларида дастлабки икки ўринни эгаллаган икки жамоа, шунингдек, ўз гуруҳларида учинчи ўринни эгаллаган тўртта энг яхши жамоа плей-офф босқичига йўл олади. Турнир 14 сентябрдан 6 октябрга қадар Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтади.