Октябрь ойидан Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғуртаси тизими жорий этилади

kun.uz сайти фотосурати

2024 йил 1 октабрдан Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғуртаси тизими жорий этилади. Бу таклиф Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида соғлиқни сақлаш соҳасини такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилишда билдирилди, деб хабар беради унинг матбуот хизмати.

Тиббий суғуртани жорий этиш билан шуғулланувчи мутасаддилар ҳам ушбу тизим Қорақалпоғистонда келаси йил 1 январидан ишлай бошлашини маълум қилишди. 2026 йил охирига қадар мазкур тизимни барча ҳудудларда жорий этиш режалаштирилган.

Тизимнинг муҳимлиги шундаки, унда тиббиёт натижаларга асосланган молиялаштириш усулларидан фойдаланилади. Суғурта доирасидаги хизматлар кўрсатиш ва дори воситалари билан таъминлаш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Президент билан учрашувда «Электрон клиника» ва «Электрон шифохона» ахборот тизимлари ишга туширилиши ҳам маълум қилинди. Масъулларнинг сўзларига кўра, платформалар жорий йил охиригача амалга оширилади. Бу борада тиббиёт ходимлари улардан фойдаланиш бўйича ўқитилиб, муассасалар зарур жиҳозлар ва тармоқ ускуналари билан жиҳозланади.

ℹ️ Ўзбекистонда давлат тиббий суғуртасини жорий этиш масаласи бир неча йил аввал муҳокама қилинган эди. 2021 йили ҳукумат Сирдарё вилоятида пилот лойиҳаси ишга туширилишини маълум қилганди. Аммо, тизим ўлиқ ишга тушмаганди.

Жорий йил май ойида яқин орада Тошкент шаҳрини тиббий суғурта қамраб олиши хабар қилинганди. Ўшанда мутасаддилар янг тизимни жорий этишдаги муаммолардан бири клиникаларнинг етарлича рақамлаштирилмагани, шу сабабли шифокорлар ҳисоботларни тўлдиришга кўп вақт сарфлаётганини таъкидлашганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ