13 август куни Tashkent City боғида «Ҳумо» хоккей клубининг мавсумолди тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда хоккей жамоасининг бир неча юзлаб мухлислари иштирок этишди. Улар «Ҳумо»га янги келган ўйинчилар, жумладан, Қозоғистон терма жамоаси ҳужумчиси Дмитрий Гренз, Латвия терма жамоаси ҳимоячиси Эдгарс Сиксна, беларуслик дарвозабон Константин Козловский каби профессионаллар билан танишдилар. Тошкентлик хоккей мухлислари клубнинг янги бош мураббийи, ўтган йили Тошкентнинг «Ҳумо» жамоаси ҳам иштирок этаётган Қозоғистон чемпионатида Кокшетаунинг «Арлан» жамоасини ғалабага олиб чиққан беларуслик мутахассис Дмитрий Катаевни кутиб олишди.
Тақдимот доирасида кўнгилочар дастур бўлиб ўтди. Клубнинг қўлловчи гуруҳлари саҳнада чиқиш қилишди: чирлидингчилар ва барабанчилар.
Машҳур DJ King Macarellaнинг чиқиши бўлди.
Қимматбаҳо совғаларлан иборат кўнгилочар мусобақалар ўтказилди.
Ва, албатта, Тошкентнинг янги хоккей юлдузлари ҳамда «Ҳумо» тумори бўлмиш ўзбек халқининг суюкли бобоси Ҳумоюн иштирокида фотосессия ва дастхат бериш маросими бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 15 август куни «Ҳумо Арена»да «Ҳумо», «Арлан», АКМ (Тула) ва «Брест» (Беларусь) жамоалари иштирокида хоккей бўйича Евро-Осиё дўстлик кубоги турнири бошланади. Расман «Ҳумо» учун 2024/2025 йилги мавсум 24 август куни Қозоғистон кубоги ўйинлари билан очилади.
ℹ️ «Ҳумо» хоккей клуби 2019 йили профессионал даражага етди. Жамоа Ўзбекистон чемпионатида иштирок этди, гуруҳ босқичида ғолиб чиқди. Ўша йилнинг баҳорида тошкентлик футболчилар ВХЛга киришди ва уларнинг дубли Қозоғистон чемпионатига «Ҳумо-2» номи билан кирди.
2019/2020-йилги мавсум якунида «Ҳумо-2» Қозоғистон чемпионатида ўнинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга чиқа олмади. Асосий жамоа янада муваффақиятли ўйнади ва Петров кубогининг чорак финалига чиқди. Аммо тошкентликлар коронавирус пандемияси туфайли Москванинг «Звезда» жамоасига қарши ўйинни якунлай олишмади.
2020 йил апрель ойида жамоа раҳбарияти COVID-19 га қарши кураш доирасида дунёнинг аксарият давлатларида кўрилган қаттиқ чеклов чоралари туфайли «Ҳумо» ВҲЛда, «Ҳумо-2» эса Қозоғистон чемпионатида мавсумни ўтказиб юборишини маълум қилганди. 2022 йил июль ойида «Ҳумо»нинг Қозоғистон чемпионатига қайтгани малум бўлди.
2022/2023 йилги мавсумда жамоа турнир финалига чиқди. 2023/2024 йилги мавсумда Қозоғистон кубогини қўлга киритди.