Япон мутахассислари Қозоғистонга бўлажак сув тошқинига тайёргарлик кўришга ёрдам беради

Фото с сайта gov.kz

Япон мутахассислари бўлажак сув тошқинига тайёргарлик кўриш мақсадида Қозоғистон гидротехника иншоотларини кўздан кечирмоқда, деб хабар беради Республика сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги матбуот хизмати.

Бу ҳақда Сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржон Нуржигитовнинг Япониянинг Қозоғистондаги элчиси Жун Ямада ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) вакиллари билан учрашувида сўз юритилган.

Тўртта вилоят – Қўстанай, Ақмўла, Ақтобе ва Абай вилоятларида жами 13 та объект экспертизадан ўтказилади. Ўтган баҳорда юз берган кучли сув тошқини пайтида уларнинг барчасига максимал оғирлик тушган.

«Мен Япония томонига ёрдам учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сув тошқинлари пайтида гидротехник иншоотларимиз катта ҳажмдаги сувни оқизиш пайтида ҳеч қандай бахтсиз ҳодисасиз ишлади. Келгусида мазкур объектларнинг барқарор ишлашини таъминлаш учун уларнинг ҳолатини синчиклаб ўрганишимиз, юзага келиши мумкин бўлган заифликларни аниқлашимиз ва уларни олдиндан бартараф этиш чораларини кўришимиз зарур», — деган Нуржон Нуржигитов.

Томонлар, шунингдек, гидротехник иншоотларни автоматлаштириш ва рақамлаштириш, хусусан, сув чиқариш даражаси ва ҳажмини аниқлаш учун датчиклар ўрнатиш масалаларини муҳокама қилганлар.

Жорий йил баҳорида Қозоғистонда сўнгги 80 йилдан бери кузатилмаган энг йирик сув тошқини юз берди. Бир қанча ҳудудлар сув остида қолган, ўн минглаб фуқаролар эвакуация қилинган. Вайрон бўлган хўжаликларни тиклаш ишлари ҳамон давом этмоқда. Қозоғистонлик ишбилармонлар, йирик компаниялар ва хайрия жамғармалари тошқиндан жабр кўрган ҳудудларга 250,5 миллиард тенге (536 миллион доллар) йўналтирган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ