Ўзбекистонда Қурилиш вазири алмаштирилди, ўн нафар туман ва шаҳар ҳокими ишдан бўшатилди

Ботир Зокиров (чапда) ва Шерзод Хидоятов. «Фарғона» коллажи

Ўзбекистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров соғлиги туфайли лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев 17 июль куни бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди, деб хабар беради унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Президент шунингдек, Бош вазир Абдулла Ариповнинг ишдаги тизимли камчиликлари учун ўн нафар ҳокимни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги таклифини маъқуллаганини маълум қилди. Бу қарор Қораўзак, Тахиатош, Учқудуқ, Тошкент, Фурқат, Гурлан, Мирзаобод, Янгиариқ, Мингбулоқ туманлари, Ғозғон шаҳар ҳокимларига нисбатан қабул қилинди.

Яна 28 нафар туман ва шаҳар ҳокими интизомий жазога тортилди, тафсилотлар келтирилмаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ