Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоасининг россиялик мураббийи қозоқ тилини ўрганишга қарор қилди

Станислав Черчесов қозоқ тили дарслиги билан. ҚФФ матбуот хизмати фотосурати

Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоасининг янги бош мураббийи россиялик мутахассис Станислав Черчесов қозоқ тилини ўрганишни бошлади. Бу ҳақда Станислав Саламович Instagramда (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли тармоқ) хабар берди.

«Бугундан бошлаб мен қозоқ тилини ўрганишни бошладим, бу бизнинг мулоқот ва тушунишимизда муҳим ўрин тутади. Бугун биринчи дарсимни олдим. Ишончим комилки, бу менинг бу ерга тезда кўникишимга ва мамлакатингиз маданияти ва анъаналарини яхшироқ тушунишимга ёрдам беради», — деб ёзади мураббий.

Черчесов маҳаллий журналист билан юз берган воқеадан сўнг қозоқ тилини ўрганишга қарор қилган, матбуот анжуманида мураббийга қозоқ тилида савол берилган, Станислав Саламович эса осетин тилида жавоб беришни таклиф қилган. Бу жавоб интернетнинг қозоқ сегментида норозилик уйғотган, бироқ кейинроқ Черчесов матбуот анжуманида таржимон йўқлигини тушунтирган ва савол иккинчи марта қозоқ тилида берилган. Мураббийга берилган биринчи саволни Қозоғистон футбол федерацияси (КФФ) раҳбари Адилет Барменқулов таржима қилган. Бундан ташқари, Черчесов таъкидлаганидек, матбуот анжуманидан ташқарида савол берган журналист Нурсултон Курман билан рус тилида мулоқот қилган.

Кейинчалик Курманнинг ўзи хатоси учун Черчесовни кечиришини айтган.

«Бу галги эпизодни ҳазил сифатида қабул қилиш мумкин. Хато қилмайдиган одам йўқ. Агар бу ҳолат кейинги сафар ҳам такрорланса, у ҳолда бошқа чоралар кўрамиз», — дейди журналист.

Станислав Черчесов Қозоғистон терма жамоасини бошқараётган биринчи хорижлик мураббий эмас, масалан, жамоани аввалроқ бошқа бир россиялик Магомед Адиев бошқарган, аммо у билан бундай ноқулай вазият юз бермаган.

Станислав Черчесов осетин футбол клубида тарбия олган. Футболчи сифатида Оржоникидзенинг «Спартак» (кейинчалик Владикавказнинг «Алания»си), Москванинг «Спартак» ва «Локомотив», Германиянинг «Дрезден», Австриянинг «Тироль» клубларида ўйнаган. СССР ва Россия терма жамоаларида ўйнаган.

У мураббийлик фаолиятини Австрияда бошлаган — аввалига «Куфштейн» клубида, кейин «Ваккер-Тироль»да ишлаган. 2007 йили у Россияга қайтиб келади ва Москванинг «Спартак»ига раҳбарлик қилади, Россия чемпионатида кумуш медални қўлга киритган, аммо 2008 йили жамоани тарк этган. 2010 йилдан буён Сочининг «Жемчужина», Грознийнинг «Терек» («Аҳмат»), Пермнинг «Амкар», Москванинг «Динамо» клубларини бошқарган. 2015 йили Варшаванинг «Легия» клубини қабул қилиб, у билан чемпионлик ва Польша кубогини қўлга киритган. 2016 йили у Россия терма жамоасига таклиф қилинган ва у билан жаҳон чемпионатининг чорак финалига чиққан. Черчесов 2021 йили ишдан бўшатилган, сўнг Будапештнинг «Ференцварош» клубини қабул қилган, у билан икки марта чемпионлик ва бир марта Венгрия кубогини қўлга киритган. 2023 йил ёзида у жамоанинг Конференция лигасидаги ёмон ўйинидан сўнг ишдан бўшатилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ