2024/2025-йилги мавсумда Марказий Осиёнинг 36 та футбол клуби Осиё Футбол Конфедерациясининг (ОФК) халқаро клуб турнирларида иштирок этиш учун лицензияни қўлга киритди. Ўзбекистонда бир вақтнинг ўзида 19 та клубга лицензия берилди — бу Осиёда энг кўп натижа. Шу билан бирга келаси мавсумда ўзбек футболининг фақат икки нафар жамоаси халқаро майдонда тўп суради – «Пахтакор» ва «Насаф». Улар мос равишда биринчи ва иккинчи Осиё чемпионлар лигасида ўйнайди.
Иккинчи дивизионнинг бешта клуби ОФК лицензиясига эга бўлди, улар назарий жиҳатдан ҳам ушбу лицензия талаб қилинадиган расмий халқаро турнирларда қатнаша олмайди. Бу маънода Ўзбекистон ягона эмас — масалан, Вьетнамнинг иккинчи лига клуби «PVF-CAND» ҳам ОЧЛда иштирок этиш учун лицензия олган.
Футбол менежери ва спорт эксперти Алишер Никимбаев таъкидлашича, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Австралия ва бошқа бир қатор мамлакатларда фақат халқаро клуб турнирларида қатнашадиган клублар лицензияланади. Шу билан бирга, экспертнинг аниқлик киритишича, айрим давлатлар, масалан, Қатар ва БААда ОФКни лицензиялаш ички чемпионатларни ҳам лицензиялаш ҳисобланади. Аммо бу мамлакатларда мусобақалар ўтказиш саналари бир-бирига тўғри келади.
«Мавсум «баҳор-куз» тизими бўйича ўтказиладиган мамлакатларда ички турнирларни лицензиялаш бошқа вақтда – ички мавсум охирида амалга оширилади. Ўшанда япон ёки корейс клублари ўзларининг 50 та лицензиясини олишади. Ва бу жуда мантиқий», — деб ёзади Никимбаев.
ЎзПФЛ лицензияси ОФК лицензияси билан тенг бўлса, лицензия олмаган ўзбек клублари нима қилади? Уларнинг ички турнирларда қатнашиш ҳуқуқига эгами ёки йўқлиги аниқ эмас. Гап иккинчи дивизиондан қолган клублар, хусусан, Суперлигага чиқиш учун ариза топшираётган Нукуснинг «Орол» жамоаси ҳақида бормоқда.
Худди шундай ҳолат Қирғизистонда ҳам кузатилмоқда, ОФК Чақирув лигасида иштирок этиш учун 8 та клуб лицензия олган, гарчи турнирда фақат «Абдиш-Ата» ўйнайди, олий лигада эса 10 та жамоа иштирок этади. Тожикистонда эса иккинчи Чемпионлар лигасида иштирок этадиган «Истиқлол» ва «Равшан» клублари лицензия олишди. Мусобақада иштирок этмаган «Баркчи» ва «Хосилот» жамоалари Чақирув лигаси лицензияларини олди. Тожикистон чемпионати олий лигасида жами 12 та жамоа кураш олиб боради.
2024/2025 йиллари Осиё Футбол Конфедерасияси (ОФК)нинг халқаро клуб турнирларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган лицензиатлар рўйхатига ҳам киритилган Туркманистоннинг «Аркадаг» футбол клубини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, зеро жамоа камида икки йил давомида турнирларда иштирок этган бўлиши керак, у эса ўтган баҳорда ташкил этилган.
«Фарғона» маълумотларига кўра, клуб қоидага зид равишда – Туркманистон раҳбариятининг илтимосига биноан лицензия олган. АФКга тегишли мактуб юборилган ва ташкилот Туркманистон расмийлари илтимосига рози бўлган.
Қизиғи шундаки, чемпион бўлиб, мамлакат кубогини қўлга киритган «Аркадаг» жамоаси иккинчи ОФК чемпионлар лигасида чемпион сифатида эмас, балки ОФК Чақирув лигасида (учинчи кучли турнир) Кубок соҳиби сифатида иштирок этишга қарор қилган. Кўринишидан, «Аркадаг»нинг Лига фойдасига танлови турнир сеткасида иложи борича олдинга силжиш эҳтимоли юқорилиги билан боғлиқ.
Туркманистоннинг халқаро турнирлардаги яна бир вакили Чемпионлар лигаси 2-турида иштирок этадиган «Олтин Асир» бўлди. Яна учта клуб Чақирув лигасида иштирок этиш учун лицензия олган ва унда улар ўйнамайди.
ℹ️ Келгуси 2024/2025 йилги мавсумда ОФК шафелигида учта турнир — элит Чемпионлар лигаси, иккинчи Чемпионлар лигаси ва Чақирув лигаси ўтказилади.