Ўзбекистонда кам қувватли АЭС 2029 йили ишга туширилади

РИТМ-200 РЕАКТОРИНИ ЎРНАТИШ. ТКБ.РФ САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станциясининг (КҚАС) биринчи реактори жорий йил ёзида дастлабки ишлар бошланганидан беш йил ўтиб ишга туширилади. Бу прогноз республика ҳукумати ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги («Ўзатом») матбуот хизмати материалларида келтирилади, деб хабар беради Spot.uz.

Кичик АЭС қурилишининг буюртмачиси бўлган «Ўзатом» компанияси иншоот Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги Тузкон кўли яқинидаги майдонда қурилишини тасдиқлаган. Агентлик маълумотлар махфийлийлигига ишора қилиб, лойиҳа қийматини айтишдан бош тортган.

Маълумки, КҚАС умумий қуввати 330 МВт бўлган олтита РИТМ-200Н россияликлар реактор блоклари негизида қурилиши режалаштирилган. Барча реакторлар атом энергетикаси соҳасидаги норма ва қоидалар талабларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилади. Биринчиси иш бошланганидан 60 ой ўтгач, кейингилари — ҳар бири олти ойдан кейин ишга туширилади.

Шундай қилиб,

станция 2033 йилдан олдин тўлиқ ишга тушади, дея аниқлик киритади «Ўзатом».

ℹ️ Кам қувватли атом электр станциялари бир қатор афзалликларга эга, масалан, ихчамлиги туфайли йирик атом электр станцияларига нисбатан қурилиш муддати қисқароқ. Бугунги кунда бундай иншоотлар глобал атом энергетикасини янада ривожлантириш тренди ҳисобланади. МАГАТЭ маълумотларига кўра, бутун дунё бўйлаб ривожланишнинг турли босқичларида тахминан 50 га яқин КҚАС лойиҳаси ва концепцияси мавжуд.

ℹ️ Кичик АЭСни лойиҳалаш, етказиб бериш ва қуриш бўйича шартнома 27 май куни Тошкентда Россия президенти Владимир Путиннинг давлат ташрифи доирасида имзоланган эди. Шу муносабат билан томонлар 2018 йил 7 сентябрда тасдиқланган икки давлат ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённомани имзоладилар.