Марказий Осиёдан илк бор аёл киши ОФК Ижроия қўмитасида фаолият юритади

Мижгона Маҳмадалиева ва Жанни Инфантино. the-afc сайти фотосурати

Тожикистон вакили Мижгона Маҳмадалиева Осиё футбол конфедерасияси (ОФК) Аёллар ижроия қўмитасининг Марказий минтақа бўйича аъзоси этиб сайланди. Бу ҳақда ОФК матбуот хизмати хабар берди.

Осиё футбол конфедерациясининг 34-Конгресси доирасида ОФК Ижроқўмининг янги аъзолари сайлови бўлиб ўтди.

«Осиё футбол оиласи номидан Мижгона Маҳмадалиева хоним ва жаноб Чунг Монг Гю (Шарқий минтақа) ни ОФК Ижроия қўмитасига муваффақиятли сайланганлари билан табриклайман. Биз уларнинг яқин йилларда бебаҳо ҳиссаларини қўшишини интиқлик билан кутиб қоламиз», — деди ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа.

Янги аъзоларнинг ваколатлари 2027 йилгача амал қилади.

Мижгона Махмадалиева илк бор ўтган йил декабрь ойида Марказий Осиёдан кўмакланган аъзо сифатида ташкилот Ижроия қўмитаси ишида иштирок этган. Спорт мутахассиси, футбол менежери Алишер Никимбаев ушбу воқеани минтақа учун тарихий воқеа деб атайди.

«Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CАFА) юристи ОФК Ижроия қўмитасида минтақамиздан сайланган биринчи аёл бўлди. Жанжал, сексизм ва раҳбарларнинг шахсий амбициялари сабаб, аёлларга Ижроия қўмитасидаги бўш ўринга ариза топширишга имкон бермайдиган бошқа федерациялардан фарқли ўлароқ, бу номзодни қўйишга қарор қилган тожикистонлик ҳамкасбларга ҳурмат бажо келтиришимиз керак»,деб ёзади Никимбаев ўзининг ТГ-каналида.

Бундан ташқари, экспертнинг аниқлик киритишича, ОФКнинг сўнгги Конгресси чоғида конфедерация президентлиги муддатини чеклашни бекор қилиш бўйича овоз берилган.

«Шу пайтгача ОФК президенти атиги учта тўлиқ муддат ўз лавозимини эгаллаши мумкин эди. Энди ўша одам ОФКни умрбод бошқариши мумкин. ОФКга қарашли 43 та футбол федерацияси Низомни ўзгартириш учун овоз берди. Бунга қарши фақат – Австралия ва Иордания қарши бўлди», — деб ёзади Никимбаев.

2013 йилдан бери ташкилотнинг амалдаги президенти Баҳрайн вакили Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа ҳисобланади.

ОФК Ижроия қўмитаси, шунингдек, Фаластин футбол ассоциациясининг 17 май куни ФИФА конгрессида кўриб чиқиладиган Исроил футбол федерасиясини дисквалификация қилиш ҳақидаги таклифини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди