Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг биринчи турида Малайзиялик рақибларини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ўзбекистон терма жамоаси турнир фаворитларидан бири саналади ва ўзбек халқининг ўзи учун Осиё Кубогидаги муваффақияти нафақат амбиция нуқтаи назаридан, балки Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишда ҳам муҳим, зеро Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистоннинг жамоавий спорт турлари бўйича иштирок этиши мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қўйилган вазифалардан бири ҳисобланади. Шу муносабат билан хорижда тўп сураётган энг кучли ёш футболчилар терма жамоага чақирилди. Музокаралар натижасида Аббос Файзуллаев (ЦСКА), Абдуқодир Хусанов («Ланс»), Хожимат Эркинов («Ал-Ваҳда») ва Иброҳимхалил Йўлдошев («Қайрат»)нинг келиши таъминланди. Бироқ уларнинг аксарияти турнир давомида – плей-офф босқичига яқинроқ этиб келишади, бироқ бу, мутахассислар фикрича, жамоанинг гуруҳдан чиқишига тўсқинлик қилмайди.
Малайзия билан ўйинда ўзбекистонликлар, кутилганидек, бошланғич ҳуштагиданоқ ташаббусни ўз қўлига олди ва финал ҳуштагигача бўш келишмади. Биринчи гол 11-дақиқада содир бўлди — Руслан Жияновга нисбатан қўполлик ишлатгани учун белгиланган пеналтини Жасур Жалолиддинов голга айлантирди. Ўзбекистонликлар тўпни назорат қилишда давом этишди ва рақиб учун қийин вазиятлар яратишолди, аммо иккинчи тўп фақат 83-дақиқада Малайзия дарвозасига тегди. Улуғбек Ҳошимов ўзини намоён қилди. Якуний ҳисоб 2:0.
D гуруҳидаги яна бир учрашувда Вmетнам терма жамоаси Қувайтни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
20 апрель куни иккинчи турда Ўзбекистон терма жамоаси Қувайтга қарши баҳс олиб боради.
15 апрелдан 3 майга қадар Қатарда Осиё Кубоги U-23 бўлиб ўтади. Турнирда 16 та жамоа, жумладан, Ўзбекистон ва Тожикистон жамоалари иштирок этмоқда. Мусобақа совриндорлари 2024 йили Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма олади. Тўртинчи энг яхши жамоа Африка вакили — Гвинея терма жамоаси билан плей-офф ўйинида яна бир йўлланма учун ўйнайди.