Қирғиз мутасаддилари маълум бир ҳудудда қандай мева ва резаворлар етиштириш маъқуллиги бўйича тавсиялар тузди

east-fruit.com сайти фотосурати

Қирғизистон сув ресусрлари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги маҳаллий фермерлар учун мамлакатнинг маълум бир ҳудудида қайси мева ва резаворларни етиштириш яхшироқ эканлиги бўйича тавсиялар тузди. Маълумотлар вазирликнинг расмий сайтида келтирилган.

Мутасаддилар республикада кўп йиллардан буён боғдорчиликка эътибор қаратилмагани, бу борада махсус қонун ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинмаганини таъкидлайдилар. Шунинг учун фермерлар эскича технология билан мевали дарахтларни этиштиришади. Мутахассислар мамлакатдаги ҳар бир ҳудуднинг иқлим ва тупроқ хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тузилган тавсиялар долзарблигини таъкидлайдилар. Уларнинг фикрича:

🍎 Боткен вилоятида узум, олхўри, олча, ўрикнинг дастурхон ва техник навларини етиштириш;

🍎 Жалолобод вилояти — заъфарон, узумнинг дастурхон ва техник навлари, атиргул, қорағат;

🍎 Иссиқкўл вилояти — ўрик, олча, шафтоли, малина, қулупнай, қорағат, олма;

🍎 Норин вилояти — олма, нок, ўрик, қорағат, зирк, чаканданинг тиконсиз навлари, каноп, қулупнай;

🍎 Ўш вилояти — барча турдаги мева ва резаворлар, сабзавот, полиз, техник экинлар;

🍎 Талас вилояти — олма, нок, олхўри, мевали экинларнинг бошқа турлари;

🍎 Чуй вилояти — томчилатиб суғориш усулида олма, нок, узум, мевали экинлар етиштириш маъқул.

Вазирлик боғдорчилик ҳозирда қишлоқ хўжалигининг жадал ривожланаётган тармоғи бўлиб, Қирғизистон иқтисодиётига катта ҳисса қўшиши мумкинлигини таъкидлади. Мутасаддилар шу билан бирга деҳқонлар камунумли яйловлардан фойдаланиш тўғрисидаги қонундан келиб чиқиб, 600 минг гектардан ортиқ майдонда узоқ муддатли ижара асосида мева ва резаворлар етиштириш имкониятига эга бўлганини эслатадилар.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди