Қозоғистон Ҳарбий суди жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъати январь воқеалари чоғида 4 ёшли Айкоркемнинг ўлими бўйича ишни кўриб чиқди, деб ёзади Zakon.kz. Қизалоқ ўтирган машинага ўқ узишни буюрган ҳарбий хизматчи Арман Жуман етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд мажлиси ёпиқ эшиклар ортида ўтган.
«Суд коллегияси томонидан аниқланишича, судланувчи 2022 йил 7 январь куни соат тахминан 19:30да назорат-ўтказиш пунктида бўлган вақтида ўз қўл остидаги ҳарбий хизматчиларга пунктга яқинлашиб келаётган автомашинага қарата ўт очиш ҳақида ноқонуний буйруқ берган. Отишма натижасида ушбу автомашина йўловчилари, вояга етмаган А. (2017 йили туғилган) ўқдан жароҳатланган ва вафот этган, вояга етмаган Ж. (2006 йили туғилган) бешта ўқ еган, соғлиғига оғир шикаст етказилган» — дея Олий суд хабаридан истибос келтиради нашр.
Қозоғистон Мудофаа вазирига «ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган қонунбузарликлар, шунингдек, жиноят содир этилишига туртки бўлган сабаблар ва шарт-шароитлар тўғрисида уларни бартараф этиш ва келажакда олдини олиш чораларини кўриш бўйича шахсан қарор қабул қилинди», — дея қўшимча қилади суд.
Суд қарори қонуний кучга кирган.
2023 йил 15 ноябрда Олмаота шаҳар биринчи инстанция суди судланувчининг ҳаракатларида жиноят таркиби йўқ, деб топиб, бу иш бўйича оқлов ҳукмини чиқарганди. Иш Бош ҳарбий прокуратуранинг протести асосида кўриб чиқилган.
4 ёшли Айкоркем ўтган йил 7 январида Олмаотадаги тартибсизликлар чоғида вафот этган (ўша пайтда шаҳарда фавқулодда ҳолат жорий қилинган эди). Ҳарбийлар Сейфуллин ва Сатпаев кўчалари чорраҳасида ўқ узган машинада қизалоқ бўлган. Ҳаммаси бўлиб салонда тўртта бола ва бир катта киши бўлган.
InformBURO.kz нинг эслатишича, воқеадан сўнг Олмаота ҳокимлиги марҳум оиласига уч хонали квартира ажратган. «Казахстан халкына» жамғармаси Истанбулдаги ўсмир опасининг Истамбулда даволаниши учун пул тўлаб, университетда ўқиши учун махсус омонат ҳисоб-рақами очган. Дастлаб, қизалоқнинг отаси ўлим ҳолати юзасидан тергов жиноят далиллари йўқлиги сабаб тўхтатилганини айтганди, бироқ шундан кейин иш барибир судгача давом этган.