Футбол бўйича Қирғизистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар клубсиз қолди

Мирлан Мурзаев. wiki2.org сайти фотосурати

Бишкекнинг «Дордой» футбол клуби қирғиз футболи фахрийлари – 33 ёшли ҳужумчи Мирлан Мурзаев ва 34 ёшли ярим ҳимоячи Турсунали Рустамовлар билан шартномани бекор қилганини маълум қилди.

«Томонлар ўзаро келишув асосида меҳнат муносабатларини тугатишга келишиб олдилар. Клуб футболчиларга профессионал маҳоратлари учун миннатдорчилик билдиради ва келгуси фаолиятида омад тилайди», — дейилади хабарда.

Шартномани бекор қилиш сабаблари кўрсатилмаган. «Фарғона» хабарига кўра, футболчилар ва жамоа раҳбарияти ўртасида келишмовчилик юзага келган. Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Максим Лисицин ўтган йил декабрь ойида «Дордой»га бош мураббий этиб тайинланган эди.

Эслатиб ўтамиз, агар Қирғизистонда трансфер ойнаси ёпилганидан сўнг (18 март) футболчилар билан шартномалар расман бекор қилинган бўлса, трансфер ойнаси ёпилган бошқа чемпионатларда ҳам футболчиларни маҳаллий клублар кирита олмайди.

Қизиғи, Рустамов сўнгги бир ярим йилни «Дордой»да ўтказган бўлса, Мурзаев ўтган январь ойидаёқ пойтахт клуби сафига қўшилган ва жамоа таркибида бирорта ҳам ўйин ўтказмаганди.

Мирлан Мурзаев ўйинлар сони бўйича терма жамоа рекордчиси (55) ва Қирғизистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар (13 та гол) ҳисобланади.

«Дордой» ФК – Қирғизистоннинг 13 карра чемпиони, республиканинг энг номдор клуби.

Мирлан Мурзаев «Дордой» да тарбия топган. Турли вақтларда у Москванинг «Локомотив», Исроилнинг «Петах Тиква» клубларида, Туркиянинг бир қатор клубларида, шунингдек, Кипр, Ҳиндистон ва Ўзбекистон чемпионатларида тўп сурган. «Дордой»га қайтишдан олдинги охирги жамоа Вьетнамнинг «Ханой» жамоаси бўлиб, футболчи ўтган йилнинг кузида уни тарк этган.

Турсунали Рустамов Бишкекнинг «Алға» клуби битирувчиси. У деярли бутун фаолиятини Қирғизистон чемпионатида ўтказган, «Алға»дан ташқари «Ўш-Олай», Қўчқор-Отанинг «Нефтчи» ва «Дордой» клубларида тўп сурган. Рустамовнинг хориждаги ягона клуби Тожикистоннинг «Хўжанд» клуби бўлиб, у ерда бир мавсум ўтказган. Футболчи Қирғизистон терма жамоаси сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол уришга эришган.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди