Тергов қилинаётган 24.kg ахборот агентлигининг эгасини ўзгарди

media.kg сайти фотосурати

24.kg ахборот агентлиги қайта рўйхатдан ўтган, натижада ОАВ ўз эгасини ўзгартирган. Адлия вазирлигининг 2024 йил 15 мартдаги маълумотлар базасида бош директор лавозимида ишлаган Асел Оторбаева ўрнига Гулжан Шерипбаева эгаси сифатида кўрсатилган. Economist.kg нашри ушбу фактга эътибор қаратган.

Шерипбаеванинг Nazar News агентлигида бош муҳаррир бўлиб ишлагани маълум. 2023 йил ноябрь ойида у ирқий, этник, миллий ва диний адоватни қўзғатишда гумонланиб ҳибсга олинган. Дастлаб журналист тергов изоляторига жойлаштирилган, бироқ бир неча кундан кейин уни уй қамоғига ўтказишган.

У раҳбарлик қилган ОАВ ҳам таъқибга учраган. Маданият вазирлиги Nazar News бордию Қирғизистон ҳукумати раиси Ақилбек Жапаровнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи материални олиб ташламаса, сайтни тўсиб қўйиши билан таҳдид қилган. Таҳририят регуляторнинг талабини инобатга олган ва кўрсатилган матнни дарҳол нашрдан олиб ташлаган.

Мулк эгаси ўзгариши фонида 24.kg бош муҳаррири Махинур Ниёзова ўзининг Facebookдаги (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли тармоқ ижтимоий тармоқ) саҳифасида эндиликда нашрда ишламаётгани ва унинг исми ОАВ ўтказилган кимсалар ёнида тилга олинмаслигини хоҳлашини айтган.

Журналистнинг қўшимча қилишича, «бу ҳис-туйғуларга берилиш эмас, балки принцип, бир неча бор такрорланаётган ёлғонларга нисбатан тоқатсизликдир». Ниёзова айнан нималар алдов экани ва унинг ишдан олинишига сайтнинг янги эгаларини қандай алоқаси борлигига аниқлик киритмаган.

ℹ️ Эслатиб ўтамиз, 24.kg агентлиги бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 15 январь куни эрталаб Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари таҳририятга ташриф буюрган. Улар тинтув ўтказиб, компьютерлар ва бошқа офис жиҳозларини олиб қўйишган. Нашр раҳбарияти сўроққа олиб кетилган ва бир неча соатлик суҳбатдан сўнг қўйиб юборилган. Разведка хизматининг аниқлик киритишича, ОАВга нисбатан Қирғизистон Жиноят кодексининг 407-моддаси («Урушни тарғиб қилиш») бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Республика ОАВ вакиллари ва ҳуқуқ фаоллари Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевга 24.kg ходимларини ўз офисига киритишга қўйилган тақиқни бекор қилишни сўраб мурожаат қилишган. Бироқ, иш жойи ҳали ҳам муҳрланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ