Қозоғистон Боку-Тбилиси-Жайҳан йўналиши бўйича нефт экспортини оширади

pixabay.com сайти фотосурати

Қозоғистон 2024 йили Ақтау-Боку-Тбилиси-Жайҳан йўналиши бўйича нефть экспорти ҳажмини 1,5 миллион тоннагача ошириш ниятида, деб хабар беради Республика Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Бу ҳақда икки давлат Энергетика вазирлари Алмасадам Саткалиев ва Парвиз Шахбазовнинг 5 март куни бўлиб ўтган учрашувида сўз юритилди. «Миллий компанияларимизга Қозоғистонда ишлаб чиқариш ўсишини ҳисобга олган ҳолда нефть етказиб бериш ҳажмини ошириш вазифаси қўйилди. Шу муносабат билан биз Қозоғистон нефтини етказиб бериш ҳажмини оширишни режалаштирмоқдамиз», — деди Саткалиев учрашувда.

Ўтган йил охирида Оқтау портидан Боку – Тбилиси – Жайҳан йўналиши бўйича нефть жўнатиш ҳажми 1 миллион тоннадан сал кўпроқни ташкил этган.

Хорижга Қозоғистон нефтининг катта қисми (тахминан 80%) Россия орқали ўтади. Хом ашё икки қувур йўналиши бўйича – Каспий қувури консорциуми (КҚК) қувури орқали Новороссийск портига (2023 йили 56,05 миллион тонна Қозоғистон нефти жўнатилган) ва Атирау-Самара қувури орқали, сўнгра Россия ҳудуди бўйлаб Усть-Луга портга ташилади.

КҚК Қозоғистон нефтининг асосий экспорт йўли бўлиб қолмоқда. Яқин вақтгача у узилишларсиз ишлаган, бироқ сўнгги бир неча йил ичида тизим турли хил ташқи омиллар туфайли вақти-вақти билан турли чекловларга дуч келди ва шунинг учун республика ҳукумати муқобил вариантларни излай бошлади. Улардан бири Оқтау – Боку – Тбилиси – Жайҳан (нефть Қозоғистоннинг Актау шаҳридан танкерларда Каспий денгизи бўйлаб Бокуга ташилади) йўналиши эди. У орқали нефть транзити бўйича келишув 2022 йил ноябрида имзоланганди. Хом ашёни жўнатиш 2023 йил март ойида бошланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ