29 февраль куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон республика Бош прокуратураси ва Миллий гвардиясида кадрлар ўзгариши тўғрисидаги бир қатор фармонларни имзолади. Хусусан, мамлакатда Бош штаб бошлиғи алмаштирилди, дея хабар беради давлат раҳбари матбуот хизмати.
Бахриддин Азаматзода Бош штабнинг янги раҳбари – Тожикистон Миллий гвардияси қўмондони биринчи ўринбосари бўлди.
Унинг бошқармадаги айрим тармоқлар учун масъул ҳамкасблари ҳам янги лавозимларга тайинланишди:
👉 Лутфулло Бобозода қўмондоннинг моддий-техник таъминот бўйича ўринбосари;
👉 Талбидаги Давлатзода — қўмондоннинг жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича ўринбосари бщлди.
Раҳмон матбуот хизмати таъкидлашича, тажрибали ҳарбийлар Миллий гвардиянинг айрим ҳарбий қисмларига бошқарма бошлиқлари ва командирлар этиб тайинланган.
Ислоҳот Бош прокуратурага ҳам таъсир кўрсатган. Шундай қилиб, мамлакат парламенти розилигини олгач, президент назорат маҳкамаси бошлиғи ўринбосарларини алмаштирди. Умед Каримзода биринчи ўринбосар, Сарвар Азимзода ўринбосар, Ҳабибулло Воҳидзода ўринбосар ва айни пайтда республика бош ҳарбий прокурори этиб тайинланди.
Бундан ташқари, Бош прокуратуранинг учта бошқарма бошлиқлари алмаштирилди.
Раҳмон, шунингдек, икки иқтисодий суд– Душанбе шаҳри ва Хатлон вилояти раисларини алмаштирди.
Янги тайинловлар бўйича юқоридаги ҳужжатлар имзоланиши арафасида 28 февраль куни давлат раҳбари армияда кадрлар ислоҳотини амалга оширди. Тожикистон Қуруқлик қўшинларига Хусрав Бобозода ўрнига Раҳмонали Сафарализода раҳбар этиб тайинданди. Ҳарбий ҳаво кучларига Шамсиддин Собирзода раҳбарлик қилади.
Мудофаа вазирининг айрим ўринбосарлари ўзгартирилди:
✅ жанговар тайёргарлик;
✅ қурол ва ҳарбий техника;
✅ сиёсий-маърифий ишлар;
✅ таъминот бўйича.
Президент Мудофаа вазирлиги ва Бош штабнинг айрим ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, мазкур бошқармаларнинг элчихоналар ва халқаро ташкилотларда фаолият юритувчи вакилларини янгидан тасдиқлади.
Раҳмон янги лавозимларга тайинланган офицерлар билан учрашув ўтказган ва унда йиғилганлар эътиборини замонавий ҳарбий разведка технологияларининг мисли кўрилмаган тараққиётига қаратган. Давлат раҳбари мамлакат Қуролли Кучлари раҳбарияти ўз она тили билан бирга иккита хорижий тилни ҳам ўрганиши, замон билан ҳамнафас бўлиши, юқори технологияли ускуналарни пухта эгаллаши зарурлигини таъкидлаган.