Қозоғистоннинг «Фридом Финанс» банки Россиянинг «Мир» карталари билан операцияларни тўхтатди

Sistemyoplaty.ru сайти фотосурати

Қозоғистоннинг «Фридом Финанс» банки «Мир» тўлов тизими карталари билан операцияларни тўхтатди. Бу ҳақда банк ТАССга хабар берди.

««Мир» картасидан Freedom Bankerга Р2Р пул ўтказмалари энди амалга ошмайди. Биз телефон ёки Банк рақамлари орқали тўлов ва пул ўтказмаларини амалга оширишни тавсия қиламиз», — дейилади кредит ташкилотининг ёрдам хизматида. Банк батафсилроқ изоҳ беришдан ўзини тийган.

Аввалроқ АҚШ Молия вазирлиги санкциялар рўйхатига Россиянинг «Мир» карталари ёрдамида транзакцияларни қайта ишлашни таъминлайдиган Россия миллий тўлов карталари тизимини (МТКТ) қўшганди.

МТКТ, ўз навбатида, санкциялар мамлакат ичидаги тўлов хизматлари фаолиятига таъсир қилмаслигини маълум қилди. Хорижий банклар ўзларининг инфратузилмасида «Мир» карталарини қабул қилиш тўғрисида қарорни мустақил равишда қабул қилишади.

Бир қатор Қозоғистон банклари 2022 йили Россия банклари санкцияларга учрагач, «Мир» карталарини қабул қилишни тўхтатган эди. Улар орасида, хусусан, мамлакатдаги энг йирик Halyk Bank ҳам бор эди. Ўтган йил охиридаги маълумотларга кўра, республикада «Мир» картасидан нақд пулни ВТБ ва Bereke Bank банкоматларида ечиб олиниши мумкин эди. Шу билан бирга, санкцияга учраган Россия банклари карталарини фақат ВТБ банкоматлари қабул қилган.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди