Ўзбекистон ва Афғонистон «Ҳайратон – Мозори Шариф» темир йўлини реконструкция қилишни бошлади

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати фотосурати

21 февраль куни Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида «Ҳайратон – Мозори Шариф» темир йўл линиясини реконструкция қилиш ишларини бошлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.

Томонлар 2023 йил ноябрида Ўзбекистоннинг йўлни реконструкция қилишда иштирок этишига келишиб олдилар. Биринчи босқичда Наибобод оралиқ станциясига юк вагонларини етказиб бериш режалаштирилган. Шу мақсадда «Ҳайратон» бекатининг «Б» паркида ҳамда темир йўл линиясининг 57-километрида параллел равишда комплекс реставрация ишлари ташкил этилади.

Ишларнинг биринчи босқичини амалга ошириш учун «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Афғонистонга 120 нафар ишчи жўнатилган.

Аввалроқ «Толибон* ҳаракати матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳидга таяниб, Ўзбекистон томони таъмирлаш ишларига 50 фоизлик – 6,3 миллион долларгача чегирма тақдим этгани маълум қилинганди

ℹ️ Ҳайратон – Мозори Шариф темир йўлининг умумий узунлиги 75 километрни ташкил қилади. У 2010 йили ўзбекистонлик мутахассислар томонидан қурилган. Қурилиш ишларига Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилган 129 миллион доллар сарфланган. Мазкур линия Ўзбекистонда амалдаги техник стандартлар ва талабларга мувофиқ сигнализация, телекоммуникация ва электр таъминоти қурилмалари билан жиҳозланган.

Бу линиянинг муҳимлиги шундаки, у Афғонистоннинг шимолий вилоятларидаги ривожланган ва аҳоли зич жойлашган ҳудудларида темир йўл ташувини йўлга қўйиш имконини беради, шунингдек, Афғонистон ва минтақанинг бошқа давлатлари ўртасида юк ташиш нархини пасайтиради.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ