Хитой Ўзбекистоннинг энг фаол савдо ҳамкорлари рўйхатида Россияни ортда қолдирди

china-uz-friendship.com сайти фотосурати

Шу ҳафта тайинланган Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов устувор бўлмаган харажатларни қисқартириш мақсадида бюджет аудитини ўтказишни буюрди. Бу ҳақда ҳукумат йиғилиши якунлари бўйича унинг матбуот хизмати хабар берди.

Молия-иқтисодий блок вазирларини тинглаган Бектенов бюджет харажатларини тўлиқ иқтисодий даромад олишига устуворлик бериш, самарасиз харажатларга бутунлай барҳам бериш зарурлигини таъкидлади.

«Молия вазирлиги 10 кун муддатда республика бюджети ва бир ой муддатда барча маҳаллий бюджетлар бўйича биринчи даражали аҳамиятга эга бўлмаган харажатларни сезиларли даражада қисқартириш мақсадида аудит ўтказсин. Ҳеч ким пулни исроф қилмаслиги керак»,деди Олжас Бектенов.

Шунингдек, Бош вазир Солиқ кодекси лойиҳасини эксперт ва бизнес ҳамжамиятининг фикрини инобатга олган ҳолда концепциясини ўзгартириб, амалда қайта ёзиш зарурлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, ҳукумат раҳбари Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Склярга 10 кун муддатда барча йирик саноат корхоналари, биринчи навбатда, қазиб олиш тармоқлари эгалари билан музокаралар ўтказиш бўйича топшириқ берди. «Улар яқин келажакда юқори даражада ишлаб чиқариш қувватларини яратиш бўйича аниқ режаларни тақдим этишлари керак», – деди Бектенов. Шу билан бирга, у Қозоғистон саноат гигантлари Қозоғистон товарлари, иш ва хизматларини харид қилишни тубдан ошириши кераклигига эътибор қаратди. Улар билан тегишли шартномалар тузилади.

«Вазирлар мустақил бўлиши ва соҳадаги муаммоларни тезда ўз даражасида ҳал қилиши лозим. Иш суръати юқори, талаб эса қаттиқ бўлишини ҳамма тушуниши керак»,дея хулоса қилди Бош вазир.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бундан аввал янги Вазирлар Маҳкамаси аъзоларидан қатъий талаб бўлиши ҳақида гапирганди. У 5 февраль куни Алихан Смаилов бошчилигидаги аввалги ҳукумат истеъфосини қабул қилди. Эртаси куни Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби тақдим этилди. Унда фақат Молия, Халқ хўжалиги, Соғлиқни сақлаш ва Фавқулодда вазиятлар вазирликларига янги раҳбарлар тайинланган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ