Alerte Heritage: Бухоро шаҳарсозлари тошкентлик ҳамкасбларининг хатосини такрорлаши мумкин

Бухоро вилояти ҳокимлиги биноси. dasturxon.com сайти фотосурати

«Ташкент-сити»ни қуриш жараёнида бинони тарихий ва янги объектлар манфаатига мослаб, янги тузилмага киритиш мумкин бўлган бир пайтда Кино уйини вайрон қилган тошкентликларнинг аянчли хатосини бухоролик шаҳарсозлар такрорлаши мумкин. Бу ҳақда 8 февраль куни фаолияти Марказий Осиё давлатларининг меъморий ва археологик ёдгорликлари, давлат ва хусусий архивлари, кутубхоналари, музейлари ва шахсий коллекцияларини муҳофаза қилишга қаратилган Alert Heritage маданий мерос обсерваторияси маълум қилди.

ℹ️ Бундан олдин, январь ойи охирида Бухоро ҳокимлиги ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган шаҳарнинг тарихий марказида сайёҳлик маркази қуриш режасини эълон қилган эди. Қурилиш учун 32,6 гектар майдон ажратилиши режалаштирилган бўлиб, у ерда ўттиздан ортиқ давлат объектлари, жумладан, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари бинолари, шунингдек, стадион барпо этиш режалаштирган, деб ёзади «Газета.uz». Ўтган йили фуқароларнинг норозилиги сабаб лойиҳа тўхтатилган бўлса, бу йил шаҳар ҳокимияти уни амалга ошириш ниятида эканини маълум қилди.

👉 Alert Heritage дастлаб ЎзССР Компартияси Бухоро вилоят қўмитаси (обком) жойлашган вилоят ҳокимлиги биноси 1986 йили қурилганини эслатади. Бу машҳур ўзбекистонлик меъмор Ричард Блезэ лойиҳаси бўйича қурилган сўнгги йирик объект бўлган.

«Архитектор ўз ишида асосий эътиборни бинонинг пластик экспрессивлиги, меъморий ёруғлик ва соя эффектларини ва композицион тузилманинг бирлигини уйғунлантиришга қаратган», — деб тушунтиради обсерваториядагилар.

Блезэнинг кўп қаватли бинолар лойиҳаларининг пластик дизайнида ҳажм бутунлигига урғу бериш орқали зинапоялар-лифт блоклари алоҳида роль ўйнаган. Улар атрофида мажмуаларнинг иш жойлари ташкил этилган. Блезэ классик архитектура элементларини модернистик тарзда қайта кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратган: стилобат, устунлар ва энтаблатура унинг баланд биноларида ёрқин индивидуал сайқалини топган, дея қайд этади Alert Heritage.

«Бугунги кунда Бухоро ҳокимлиги биносини Блезэнинг меъморий ёдгорлик сифатидаги фазилатларини тўлиқ сақлаб қолган ҳолда, олдидаги ҳудудни, жумладан, яшил хиёбонни пухта шаҳарсозлик маҳсули сифатидаЎзбекистоннинг бугунги кунгача ўз қиёфасини сақлаб қолган камёб модернистик хиёбонларидан бири, деб қабул қилиш мумкин»,дейилади обсерватория хабарида.

Alert Heritage ЮНEСКО муҳофазасидаги буфер зонада жойлашган ва ўз ҳудудида Блезэ биноси мавжуд мавзени қайта қуриш ишлари мазкур бинога эҳтиром назари ила уни асраб қолишни ўз ичига олиши лозимлигини таъкидлайди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ