Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тегишли мутасаддиларга республикада электромобилларни қувватлантириш станциялари тармоғини яратиш дастурини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, хитойлик ҳамкорлар ёрдамида Марказий Осиё мамлакатида экологик тоза транспорт турлари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қарор қилинди. Бу ҳақда давлат раҳбари 6 февраль куни «яшил» автомобиллар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тақдимотида маълум қилди, дея хабар беради унинг матбуот хизмати.
Хусусан, Хитойнинг BYD компанияси билан ҳамкорликда электромобиллар учун бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалаларини кўриб чиқиш зарурлиги қайд этилди. Қайд этилишича, мазкур корпорация мазкур йўналишда битта қўшма лойиҳани амалга ошира бошлаган: Жиззах вилоятида гибрид ва электромобилларни йиғиш заводи ишга туширилган. Яқин келажакда компания автомобиллар ишлаб чиқаришни йилига 500 минг донага етказишни режалаштирган.
Тақдимот чоғида электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича маҳаллий саноатнинг рақобатбардошлигини ошириш учун инновациялар ва илғор технологияларни ривожлантириш зарурлиги таъкидланди. Шу муносабат билан Президент Турин политехника институти, муҳандислик марказлари ва илмий лабораторияларни боғловчи тизим яратиш вазифасини қўйди.
Мирзиёев сўзларига кўра, яқин уч йилда республикага экологик тоза транспортни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ўн мингга яқин мутахассис ва ишчилар керак бўлади. Давлат раҳбари ушшу истиқболни инобатга олган ҳолда мутасадди идораларга малакали кадрлар тайёрлашни ҳозирдан бошлаш бўйича топшириқ берди.
Тақдимотда Ўзбекистонда машинасозлик соҳасида катта тажриба борлиги таъкидланди. Шундай қилиб, бугунги кунда мамлакатда ўнлаб турдаги автомобиллар, йўловчи ва юк ташиш транспорти ишлаб чиқарадиган саккизта завод фаолият кўрсатмоқда. Икки мингдан ортиқ корхона бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқармоқда.
Эндиги вазифа — бу тажрибани янги йўналишга ўтказишдир.
Статистик маълумотлар электромобилларга бўлган талабни кўрсатмоқда: сўнгги уч йил ичида республикада уларнинг савдоси ўн баробарга ошган.
2023 йили импорт қилинган автомобилларнинг 35 фоизини электр ва гибрид моделлар ташкил этган.