Ўзбекистонлик футболчи Эрон клуби билан шартнома имзолади

Жалолиддин Машарипов. "Истиқлол" матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубогидаги сардори Жалолиддин Машарипов Эроннинг «Истиқлол» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Теҳрон жамоаси матбуот хизмати хабар берди.

Машарипов клуб мухлисларига видеомурожаат ёзиб, унда Теҳронга муҳаббатини изҳор қилган.

Шартнома бир ярим йил муддатга тузилган. Футболчи эркин агент сифатида эронликлар сафига қўшилди. Футболчининг маоши миқдори ошкор этилмаган, бироқ «Фарғона» маълумотига кўра, ўзбек футболчиси бир ярим мавсумда тахминан 700 минг доллар ишлаб олади.

Португалиялик Рикардо Алвеш билан бирга Жалолиддин Машарипов Эрон чемпионатидаги энг қиммат хорижлик футболчига айланади (1,5 миллион доллар). Бундан ташқари,

Машарипов лигадаги ягона ўзбекистонлик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Эрон чемпионатида тожикистонлик Ваҳдат Хононов («Персеполис») ҳам иштирок этмоқда.

Машарипов сўнгги бир неча ойни Грециянинг «Пансерраикос» клубида ўтказди ва у ерда саккизта ўйинда иштирок этди ва иккита голли узатма қилди.

Жалолиддин Машарипов Тошкентнинг «Пахтакор» клуби тарбияланувчиси, тўрт карра Ўзбекистон чемпиони. Шунингдек, Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси билан икки марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. 2021 йили у Саудиянинг «Ан-Наср» клуби билан шартнома имзолаган, бироқ дарҳол БААнинг «Шабаб Ал-Аҳли» клубига ижарага берилган. Олти ойдан сўнг у «Ан-Наср»га қайтади ва асосий жамоада ўз ўрнига эга бўлади. У 2023 йилнинг ёзида жамоани қиммат хорижлик футболчилар, жумладан Криштиану Роналду, Садио Мане ва бошқа юлдузларни харид қила бошлаганида тарк этган. Сентябрь ойида у Грециянинг «Пансерраикос» клуби билан қисқа муддатли шартнома имзолайди. Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 61та ўйин ўтказиб, 12та гол урган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ