2023 йили Ўзбекистон Хитойга газ етказиб беришни деярли икки баробарга қисқартирди

news.cgtn.com сайти фотосурати

2023 йили Ўзбекистон Хитойга 563,54 миллион долларга табиий газ етказиб берган, бу 2022 йилги 1,07 млрд долларлик хажмнинг деярли ярмини ташкил этади. Бу ҳақда «Газета.uz» Хитой Халқ Республикаси божхона бош бошқармаси маълумотларига таяниб хабар беради.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ўтган йили республика хорижга 529,9 миллион долларлик табиий ва сунъий газ етказиб берган, бу бурунги йилга нисбатан 57,3 фоизга кўпдир.

Етказиб берилган газнинг жисмоний хажми кўрсатилмаган.

Хитойга газ етказиб бериш бўйича етакчи Туркманистон бўлиб қолмоқда, у 2023 йили 9,6 млрд долларлик углеводородлар юборган. Россия 6,43 млрд доллар билан иккинчи, Мьянма учинчи (1,46 млрд доллар), Қозоғистон тўртинчи (1,32 млрд доллар) ўринни эгаллаган.

ℹ️ Сўнгги йиллар Ўзбекистон ички бозорда талаб ортиб бораётганлиги сабаб хорижда табиий газ сотишни жиддий қисқартирди. 2020 йили Россияга экспорт бутунлай тўхтатилган ва Хитойга етказиб бериш ҳажми уч баробарга қисқарган. Ўзбекистон ҳозир газ импортини оширмоқда. Хусусан, 2023 йил июнь ойида мамлакат «Газпром» билан йилига 2,8 миллиард куб метр – кунига 9 миллион кубометр газ етказиб бериш бўйича икки йиллик шартнома имзолади. Қозоғистон орқали Ўзбекистонга Россия гази импорти 7 октабрдан бошланди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ