Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб сайланди

Қаҳрамон Қуранбоев. ЎзА фотосурати

Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда ЎзМУ таъсис конференцияси якунлари бўйича ЎзА хабар берди.

Қуранбоев янги ишга ўтгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Администрацияси ёшлар сиёсати бўлими мудири лавозимидан озод этилди.

Уюшма раиси мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари бўйича Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

ℹ️ Қуранбоев 2018 йил июнь ойида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раҳбари сифатида тўй кортежини тўхтатиб, янги турмуш қурганларни таксида жўнатгани билан машҳур бўлган эди.

Жовдатхон Иноғомов ва Абдулла Асланов ЎзМУ раҳбари ўринбосарлари этиб сайланди.

ℹ️ Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси 2023 йил декабрь ойи охирида давлат раҳбарининг фармони билан ташкил этилган. Республикада 10 мингга яқин маҳаллаларни бирлаштирган ҳолда ЎзМУ қуйидаги вазифаларни бажариши лозим:

👉 маҳалланинг халқ ва давлат ўртасида «кўприк» вазифасини бажарувчи мустақил ва чинакам оммабоп тузилма сифатида шаклланишига кўмаклашиш;

👉 маҳаллани давлат бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш, унинг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, маҳалла фаолиятини бошқаришда аҳолининг фаол иштирокини таъминлаш;

👉 ҳар бир фуқаронинг ўз оиласи келажаги ва моддий хавфсизлиги, ўзи ва оиласи фаровонлиги учун масъулиятини кучайтириш, қарамликка мойилликни бартараф этиш бўйича тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш;

👉 маҳалланинг ички ресурсларини аниқлашда «маҳалла еттилиги»га кўмаклашиш, шунингдек, уларни ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатишга сафарбар этиш;

👉 жамоаларнинг молиявий имкониятларини ошириш;

👉 маҳаллаларнинг моддий-техник таъминотини яхшилаш ва бошқа вазифалар.

Тарихан маҳалла халқ демократиясининг бир кўриниши ва ўзини ўзи бошқариш механизми бўлган бўлса, сўнгги пайтларда бу тузилма аҳоли устидан ҳаддан ташқари назорат олиб борилаётгани, коррупцияга йўл қўйгани учун танқид қилинмоқда. Ўтган йил сентябрь ойида Президент Шавкат Мирзиёев ўзбек жамоалари тизимини такомиллаштириш зарурлиги ҳақида гапирар экан, маҳаллани Ўзбекистоннинг «энг муҳим таянчи» деб атаган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ