Қирғизистонда 24.kg нашрига нисбатан жиноий иш қўзғатилди, таҳририятда тинтув ўтказилди

24.kg сайти бош саҳифасидан скриншот

24.kg нашрига нисбатан Қирғизистон Жиноят кодексининг 407-моддаси («Уруш тарғиботи») билан иш қўзғатилган. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) матбуот марказига таяниб, сайт таҳририяти хабар берди.

«Қайси материал устидан тергов ишлари олиб борилаётганини ҳали ҳеч ким билмайди», — дея қўшимча қилди нашр.

Эрталаб Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари таҳририятда тинтув ўтказган.

«Компьютерлар, ноутбуклар, электрон воситалари, шунингдек, жиноят иши учун аҳамиятли бўлган бошқа ашёвий далиллар олиб қўйилди. Ҳозирда тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда», — дейилади МХДҚ хабарида.

Бош директор Асел Оторбаева, бош муҳаррирлар Антон Лимар ва Махинур Ниёзовалар сўроққа олиб кетилган. Нашрнинг бошқа ходимларининг телефонлари мусодара қилиниб, ўзлари уйларига жўнатилган, деб қўшимча қилади Kaktus.media.

Ниёзова хавфсизлик кучлари машинасида журналистларга Украинадаги ҳарбий амалиётлар билан боғлиқ нашр асосида жиноий иш очилганини айтди, деб ёзади «Азаттиқ» (РФда хорижий агент сифатида тан олинган Озодлик радиосининг қирғиз хизмати).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ