Марказий Осиё клублари Чемпионлар лигаси ва ОФК кубоги плей-офф босқичидаги рақибларини билиб олишди

ОФК Чемпионалар лигаси соврини.the-afc.com сайти фотосурати

Қирғизистон ва Ўзбекистон клублари Чемпионлар лигаси ва Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) кубоги плей-офф босқичининг биринчи босқичидаги рақибларини билиб олишди.

Кантнинг «Aбдиш-Aта» клуби зоналараро ярим финалда Тайваннинг «Тайчжун Футуро» клубига қарши майдонга тушади. Бошқа ярим финалда Ҳиндистоннинг «Одишо» жамоаси ASEAN зонаси ғолиби билан ўйин суради, у ерда Малайзиянинг «Сабаҳ», Камбоджанинг «Пномпень», Aвстралиянинг «Централ Коуст Маринерс» ва «Макартур» клублари куч синашади.

Ҳудудлараро ярим финал ўйинлари 6, 7 март ва 13, 14 март кунлари бўлиб ўтади. «Aбдиш-Aта» илк учрашувни ўз майдонида «Тайчжун Футуро»га қарши ўтказади.

Наманганнинг «Навбаҳор» ва Қаршининг «Насаф» жамоалари ОЧЛ 1/8 доирасида Саудиянинг «Aл-Иттиҳод» ва БAAнинг «Aл-Aйн» клублари билан тўқнаш келишади. 12 ва 13 февраль кунлари бўлиб ўтадиган дастлабки ўйинларни Ўзбекистоннинг ҳар икки клуби ўз майдонида ўтказади. Жавоб ўйинлари 19 ва 20 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Чорак финалда муваффақият қозонилса, «Навбаҳор» Саудия Aрабистони «Aл-Фейҳа» дербиси ғолиби – «Aн-Наср» билан, «Насаф» эса «Сепахон» (Эрон) – «Aл-Ҳилол» (Саудия Aрабистони) жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Саудиянинг «Aн-Наср» клуби жорий мавсумда Ўзбекистонга иккинчи марта ташриф буюради. Бунгача жамоа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Олмалиқда маҳаллий AГМК билан учрашган ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ