Қозоғистонда хизматлар нархи оширилгани сабаб, уяли алоқа операторлари иши текширила бошланди

www.gov.kz сайти фотосурати

Қозоғистонда келишилган ҳолда хизматлар нархларининг 7,7 фоиздан 57,3 фоизгача оширилгани сабаб уяли алоқа операторларига нисбатан тергов ишлари бошланди. Бу ҳақда Республика Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги хабар берди.

«Кселл», АЖ, «МТ-С» (Тele2/Altel) МСЖ ва «Кар-Тел» (Beeline) МСЖга нисбатан Тадбиркорлик кодексининг 170-моддаси (Бозор субъектларининг рақобатга қарши келишилган ҳаракатлари) бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Агентликнинг таъкидлашича, ушбу уяли алоқа операторлари жорий йилнинг май ойидан июль ойигача ўзларининг расмий веб-сайтларида маълумотларни эълон қилиб, ойлик абонент тўлови билан 30 дан ортиқ тариф режалари бўйича кўрсатилаётган хизматлар нархини изчил ошириб келишган.

Илгари тариф режаларидаги шунга ўхшаш ўсиш абонент тўловисиз содир бўлган.

Ўтган ёзда Қозоғистонда алоқа ва интернет хизматлари нархи ошгани ҳақида маҳаллий ОАВ ёзганди. Ўшанда операторлар буни «инфратузилма учун асосли харажатларнинг ошиши, янги технологияларни ишга тушириш ва ривожлантириш, глобал таъминот занжирларининг узилиши, инфляция, электр энергияси нархининг ошиши, янги технологияларни жорий этиш частоталарининг юқори нархи ва бошқа ҳолатлар билан изоҳлашган».

Курсив.kz т аъкидлаганидек, Қозоғистон рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Багдат Мусиннинг Остонадаги арзон интернет ҳақидаги баёнотидан кейин тарифлар оширилган. Жорий йил июль ойида президент Қосим-Жомарт Тўқаевнинг интернет сифати ҳақидаги саволига жавоб бераркан, Мусин соҳада иккита глобал муаммо борлигини ва уларнинг иккаласи ҳам одамлар омили билан боғлиқлигини айтган.

«(Биринчи муамморадиофоблар.таҳр. изоҳи). Иккинчи муаммо — тарифларнинг арзонлиги сабаб, фойдаланувчиларимиз доимо интернетда ўтиришади. Чет эл билан солиштирадиган бўлсак, ҳар қандай видеони очишдан олдин фойдаланувчи унга керакми ёки йўқми, деб ўйлайди, чунки унинг мегабайтлари куйиб кетади ва пулини йўқотади», — деганди ўшанда Мусин.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ