Қозоғистон бош киностудиясида 865 минг доллардан ортиқ пул ўғирлангани тергов қилинмоқда

kazakhcinema.kz сайти фотосурати

Олмаота прокуратураси Қозоғистондаги энг йирик «Қозоқфильм» киностудиясида 400 миллион тенгедан ортиқ (865 минг доллардан ортиқ) бюджет маблағларининг ўғирланишини тергов қилмоқда. Бу ҳақда 19 декабрь куни назорат органи матбуот хизмати хабар берди.

Иш билан Иқтисодий тергов департаменти шуғулланмоқда. Прокуратура ўғирланган маблағлар фильмни суратга олиш учун ажратилганини таъкидлаган, аммо қайси картина ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмаган.

Қозоғистонлик журналист Михаил Козачков ўзининг Телеграм-каналида гап «Қосимхон» ишчи номидаги «Улы Дала Таны» фильми харажатлари ҳақида кетаётганини ёзди. «Қиймати 4 миллиард [тангадан ортиқ, 8,6 миллион доллардан ортиқ – «Фарғона» изоҳи] ортиқ улкан лойиҳани режиссёр Акан Сатаев якунлаган эди. У ўша пайтда киностудия раҳбари эди», — дейилади хабарда.

Кинопоиск сайтида 2022 йили экранларга чиққан «Улы Дала Таны» («Буюк дашт тонги») фильмининг продюсери Қозоғистон собиқ президентининг кенжа қизи Алия Назарбоева экани кўрсатилган.

Акан Сатаев 2020 йили ушбу лавозимда бўлган актёр ва продюсер Арман Ассенов ўрнига «Қозоқфильм» президенти этиб тайинланган эди. Режиссёр Алия Назарбоева билан фаол ҳамкорлик қилган. Назарбоева 2019 йили экран юзини кўрган «Томирис» тарихий фильмининг бош продюсери ва сценарий муаллифларидан бири сифатида қайд этилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ