Сайёҳларни жалб қилиш учун Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида заргарлик мажмуалари ташкил этилади

alesouk.com сайти фотосурати

2024 йили Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида заргарлик мажмуалари пайдо бўлиши керак. Бу ҳақда мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев 18 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишда кўрсатма берди.

Давлат раҳбари хориж тажрибасига таяниб, заргарлик буюмлари савдоси мамлакатга сайёҳларни жалб қилиш йўлларидан бири бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Ўзбекистонда бунинг учун етарли шарт-шароит мавжуд, бироқ ҳозирча бундай маҳсулотлар оз миқдорда ишлаб чиқарилмоқда. Президент ҳар бир ҳудудда замонавий заргарлик мажмуаларини ташкил этиш муҳимлигини таъкидлади. Ундаги бинолар ва жиҳозлар етти йилга ижарага берилади.

Бозорлар сайёҳларни ўзига жалб қиладиган жой бўлиши, Ўзбекистоннинг «ташриф қоғози» га айланиши керак, аммо бунинг учун уларнинг харидор ва савдогарлар учун қулайликларини яхшилаш зарур. Бозорларни сайёҳлар кунлаб вақтини ўтказиши мумкин бўлган мажмуаларга айлантириш керак, деди Шавкат Мирзиёев.

Президент яна меҳмонхоналар сонини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади. У қуйидаги кўрсатмаларни берди:

👉 Тошкент вилоятининг Паркент туманида Кумушкон ва Сўқоқ туристик марказларини ташкил этиш;

👉 Хонобод, Бойсун, Бахмал, Фориш, Ангрен ва Охангаронда туристик зоналарни ташкил этишнинг бош режаларини тайёрлаш;

👉 Омонхона ва Майданак каби туристик объектлар инфратузилмасини яхшилаш учун 30 миллион доллар йўналтириш;

👉 сайёҳлик обектларига олиб борувчи йўллар бўйлаб инфратузилмаларни барпо этиш учун қўшимча 200 миллиард сўм (16 миллион доллардан ортиқ) маблағ ажратиш.

ℹ️ 2016 йили Ўзбекистонда ҳукумат алмашганидан кейин туризм стратегик соҳа деб эълон қилинди. 2030 йилга бориб республикага ҳар йили 15 миллион хорижий сайёҳни жалб этиш ва туризм хизматлари экспортини 5 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди. 2024 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистондаги туроператорларга сайёҳлар оқими паст бўлган давлатлардан жалб қилинган ҳар бир турист учун 20 доллардан 100 доллар миқдорида рағбатлантирувчи субсидиялар ажратилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ