Қозоғистонлик жангчи UFCдаги олтинчи ғалабасини ва 300 минг долларни қўлга киритди

Раҳмонов-Томпсон жангидан лавҳа. pro-wrestling.com сайти фотосурати

Ярим ўрта вазн тоифасида (77 кг гача) кураги ерга тегмаган қозоғистонлик жангчи Шавкат Раҳмонов Лас-Вегасда бўлиб ўтган UFC 296 турнирида америкалик Стивен Томпсонни мағлуб этиб, фаолиятидаги 18 ғалабасини, UFCда қаторасига олтинчи ғалабасини қўлга киритди.

29 ёшли Раҳмонов ва 40 ёшли Томпсон ўртасидаги жанг оқшомнинг учинчи жанги бўлди. Раҳмонов жангнинг бошиданоқ ташаббусни қўлга олди ва дастлабки беш дақиқа қозоғистонлик устунлигида бўлди. Иккинчи беш дақиқалик раундда Томпсон қарши ҳужумга ўтмоқчи бўлди, бироқ Раҳмонов жанг боришини тўлиқ назорат қилолди ва тугашига 20 сония қолганида рақибни бўғиб, жангни муддатидан аввал якунлади.

Раҳмонов ўзининг ғалаба сўзида ҳозирда англиялик Леон Эдвардсга тегишли бўлган чемпионлик камари учун курашмоқчи эканини айтди. Қозоғистонликнинг ўзи ҳозирча даъвогарлар рўйхатида бешинчи ўринда.

Томпсон устидан қозонган ғалабаси учун Раҳмонов фаолиятидаги энг катта гонорарни қўлга киритди – 306 минг доллар (150 минг доллар чиқиш учун, 150 минг доллар ғалаба учун, 6 минг доллар ҳомийлик бонуслари).

Шу билан бирга, Томпсон мағлубиятга учраганига қарамай, қозоғистонликдан кўпроқ (416 минг доллар) ишлаб олди, чунки у узоқ вақт давомида промоутерликда қатнашиб, чемпионлик камари учун курашган.

Раҳмонов UFCдаги дебютини 2020 йили ўтказган ва промоушен билан шартнома имзолаган биринчи қозоғистонлик жангчи бўлди. Ташкилот шафелигида Шавкат кетма-кет Алекс Оливейра, Мишел Празерис, Карлстон Харрис, Нил Мэгни ва Жефф Нилни енгиган ҳолда бешта жанг ўтказишга муваффақ бўлди.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди