Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси, «Пахтакор» тарбияланувчиси Аббос Файзуллаев Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IIFHS) талқинига кўра 2023 йилнинг энг яхши ёш футболчиси номига даъвогарлар рўйхатига киритилди.
Фахрий унвон учун 2003 йил 1 январдан кечикмай туғилган 26 нафар футболчи даъвогарлик қилмоқда. Файзуллаевдан ташқари рўйхатга Мадрид «Реал»идан англиялик Жуд Беллингем, «Бавария» клубидан Жамол Мусиала, Испаниянинг «Барселона»сидан Гави, «Манчестер Юнайтед»дан даниялик Райсмус Хайлунн ва аргентиналик Алехандро Гарначо, «ПСЖ»дан франциялик Уоррен Заир-Эмери ва бошқа машҳур футболчилар киритилган.
Файзуллаев жорий йилни «Пахтакор»да бошлаган. У жамоа таркибида олтита ўйин ўтказиб, иккита гол урган ва голли узатмани амалга оширган (мавсум якунида «Пахтакор» Ўзбекистон Суперлигаси олтин медалини қўлга киритди). Кейин Аббос ЦСКАга кўчиб ўтади ва у ерда тезда мослашади ва асосий ўйинчилардан бирига айланади. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи 18 учрашувда 2 та гол урган ва 9 та голли узатмани амалга оширган. Бундан ташқари, Файзуллаев Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси сифатида U-23 Осиё кубогида ғолиб бўлганди.