Ўзбекистонда тунги ёритиш қурилмалари ва ёқилғи қуйиш шохобчаларининг иш вақти чекланди

ЎЗБЕКИСТОН ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ ФОТОСУРАТИ

Ўзбекистонда совуқ кунлар бошланганидан буён тунда ёниб турувчи лавҳалар ва реклама мониторлари ўчирила бошланди, газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти кунига олти соатгача қисқартирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Энергетика вазирлиги тадбиркорларни электр энергиясидан имкон қадар тежамкорлик билан фойдаланишга, зарур бўлмаган ҳолларда эса электр жиҳозларини тармоқдан узиб қўйишга чақирди. Бу совуқ об-ҳаво туфайли эҳтиёж сезиларли даражада ошган электр энергиясини тежаш имконини беради. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан республика бўйлаб энергия ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича рейдлар ўтказилмоқда.

Вазирлик «электр ва иссиқлик энергиясини исрофгарчилик билан, тизимли равишда, ишлаб чиқариш заруратисиз, электр двигателлари, электр печлари ва бошқа электр ва иссиқлик қурилмаларининг кам юкланиши ёки бўш қолиши, ёритиш учун электр энергиясидан нотўғри сарфланиши» учун жавобгарликни эсга олди. Бунинг учун мансабдор шахсларга жарима миқдори 5 дан 15 базавий ҳисоблар миқдорини (1,7 миллион сўмдан 5,1 миллион сўмгача, 138 доллар эквиваленти – 414 доллар) ташкил этади.

12 декабрдан бошлаб газ қуйиш шохобчалари бир неча кун давомида фақат соат 06:00 дан 12:00 гача ишлайди. Жадвалнинг қисқариши ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши туфайли унинг истеъмолини ошириш фонида газ босимининг пасайиши билан боғлиқ.

Айни пайтда, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси (бу ерда ҳаво ҳарорати -20 даражадан пастга тушган) истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлайдиган Тахиатош ИЭС кечаю кундуз кучайтирилган иш режимига ўтказилган. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида АИ-80 ва АИ-92 бензин ишлаб чиқариш икки баробарга оширилиб, кунига 1000 тоннага етказилди.

ℹ️ Ноябрь ойи охирида мутасадди идоралар Ўзбекистон энергетика тизимининг қиш мавсумига тўлиқ тайёрлиги ҳақида маълумот берди, мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев соҳа барча зарур – хомашё, материаллар, асбоб-ускуналар билан таъминланганини маълум қилган эди. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг сўзларига кўра, қиш бошига келиб ҳукумат газ ва мазут заҳираларини сезиларли даражада оширган. 1 декабрдан Ўзбекистон энергетика тизими кечаю-кундуз ишлашга ўтган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ