Қозоғистонлик тадбиркор Андрей Лаврентьев «АрcелорМиттал Темиртау» компаниясининг янги инвестори бўлди

vlast.kz сайти фотосурати

Қозоғистоннинг кон-металлургия соҳасидаги энг йирик корхонаси бўлмиш «АрcелорМиттал Темиртау» (АМТ) нинг янги инвестори қозоғистонлик тадбиркор Андрей Лаврентьевга тегишли Allur компаниялар гуруҳи бўлди. Бу ҳақда 8 декабрь куни бўлиб ўтган брифингда Саноат ва қурилиш вазири Канат Шарлапаев маълум қилди, деб ёзади Vlast.kz.

««Аллур» компаниялар гуруҳи. (...) Улар кейинги бир-икки кун ичида эгалик қилишади», — деди Шарлапаев журналистлар саволларига жавоб бераркан. «Арcелормиттал Темиртау» акцияларининг 100% аллақачон Qazaqstan Investment Corporation давлат компаниясига ўтказилган, кейин улар инвесторга ўтказилади (ҳукумат активни сотиб олиш бўйича музокаралар олиб борганлиги сабабли).

Шарлапаевнинг таъкидшича, АМТ ва ҳукумат ўртасидаги музокаралар 2022 йил 3 ноябрда, Ленин конидаги авариядан сўнг бошланган. Ҳаммаси бўлиб 11 га яқин раунд бўлиб ўтган, улардан 7 таси 2023 йил сентябридан янги вазирлик ташкил этилгандан кейин ўтказилган. АМТ компаниясига тегишли Люксембургнинг пўлат эритиш гиганти ArcelorMittal ўз активи қийматини 3,5 миллиард долларга баҳолаган, аммо Қозоғистон раҳбарияти ва халқаро маслаҳатчилар бу баҳога қўшилмаган.

«Ҳукумат келишувлари жуда катта иш. Бу иш ўринларини сақлаб қолиш ва ушбу корхона ишини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан жуда муҳимдир.

Натижада иккита актив – «АрcелорМиттал Темиртау» ва Ақтау қувур заводининг қиймати 286 миллион долларни ташкил этди. ArcelorMittal ушбу икки актив учун бу нархни олди», — деди вазир.

Ҳукумат битимни амалга ошириш учун республика бюджетидан ҳеч қандай маблағ сарфламади, чунки қисқа муддатли ва узоқ муддатли мажбуриятлар янги инвестор томонидан тўланиши керак. Шарлапаевнинг қўшимча қилишича, ArcelorMittal имзоланган келишув доирасида Қозоғистонга қарши бошқа даъволар қўймайди.

Tengrinews.kz хабар беришича, ArcelorMittal , шунингдек, Қарағанда вилоятида соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги лойиҳаларни, жумладан, Темиртау шаҳрини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун «Қазақстан халқына» хайрия жамғармасига 16 миллиард тенге (деярли 35 миллион доллар) ажратган.

Янги АМТ инвестори Андрей Лаврентьев қозоғистонлик тадбиркор, «Аллюр» компаниялар гуруҳи» ОАЖ акциядори ва директорлар кенгаши раиси. Компаниялар гуруҳи Остона ва Олмаотадаги дилерлик марказлари орқали автомобиллар, тижорат автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқарувчи ва дистрибюторидир. Компания Chevrolet, Kia, JAC ва LADA автомобиль брендларининг ҳамкори, шунингдек, Mitsubishi брендининг Олмаотадаги расмий дилери ҳисобланади.

Қарағандадаги Костенко конида 46 нафар кончи ҳалок бўлган йирик авариядан кейин «АрcелорМиттал Темиртау» инвесторини ўзгартириш масаласи яна кун тартибига чиқди. Бунгача Қозоғистон раҳбарияти бир неча бор компаниянинг инвестиция мажбуриятларини бажармаётгани, шунингдек, кўплаб хавфсизлик қоидалари бузилгани ва бунинг натижасида корхоналарида одамларнинг ўлаётганига эътибор қаратган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ