«Аркадаг» футбол клуби Туркманистон чемпионатининг 20-турида олтин медаллар учун курашда асосий рақиби «Олтин Асир»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди.
«Олтин Асир» устидан қозонилган ғалаба Аркадаг учун кетма-кет йигирманчи ғалаба бўлди.
Жамоа чемпионатда ҳам, Республика кубоги учун курашда ҳам барча учрашувларда ғалаба қозонди.
Турнир якунланишига тўрт тур қолди ва «Ардкадаг» «Олтин Асир»дан 16 очко олдинда. Эътиборлиси, «Аркадаг» футболчилари 20 та учрашувда 70 та гол уришди — яъни жамоа ҳар бир ўйинда ўртача 3 тадан кўпроқ гол урган.
ℹ️ «Аркадаг» ФК жорий йил баҳорида ташкил этилган ва худди шу номдаги янги шаҳарнинг номини олган. Таркиб Туркманистон чемпионатининг энг кучли футболчиларидан шакллантирилган ва жамоа дарҳол республика олий лигасига киритилди.
Асосий футболчилари «Аркадаг» сафига қўшилган амалдаги мамлакат чемпиони «Аҳал» 20 турдан кейин чемпионатда тўққиз нафар иштирокчи орасида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.