Халқаро экспертлар Марказий Осиё мамлакатларидаги мигрантлар оқими даражасини баҳолади

russiancouncil.ru сайти фотосурати

WorldPopulationReview.com лойиҳаси экспертлари дунё мамлакатлари демографиясига оид маълумотларни эълон қилиб, жумладан хорижга кетаётган мигрантлар оқими даражасини ҳам баҳолади. 2023 йил 5 декабрь ҳолатига кўра, Марказий Осиё постсовет республикалари орасида бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилик қилмоқда, дейилади АҚШда жойлашган халқаро мустақил тижорат ташкилоти ҳисоботида.

Лойиҳа маълумотига кўра, Ўзбекистонни ҳар куни 55 нафар резидент ёки ҳар 26 дақиқада бир киши тарк этади. Шунингдек, кунига 2067 нафар янги туғилган чақалоқ ва 580 нафар ўлим қайд этилган. WorldPopulationReview.com маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакат аҳолиси 35 384 614 нафарни ташкил этади. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йили Ўзбекистон фуқаролари сони 36 миллиондан, 2035 йили эса 40 миллиондан ошади.

Қизиғи шундаки, Тожикистонда миграция кўрсаткичлари бир хил. Бу давлатни ҳам кунига 55 киши ёки ҳар 26 дақиқада бир фуқаро тарк этади. Албатта, бошқа маълумотлар фарқ қилади. Шундай қилиб, туғилиш коэффициенти кунига 703 нафар, ўлим даражаси 130 нафарни ташкил этади. Республика аҳолиси 10 миллион 223 минг 236 нафар одамни ташкил этади. Бундан ташқари, эксперт прогнозларига кўра, аҳоли сони ўсиб боряпти ва 2035 йилга келиб тахминан 12,4 миллионга етади ва орадан беш йил ўтиб яна бир миллион кишига кўпаяди.

Қирғизистонда одамлар мамлакатни у қадар фаол тарк этмаяпти — кунига 27 киши, яъни ҳар 53 дақиқада битта муҳожир. Туғилиш коэффициенти ўлим даражасидан тўрт баравар юқори — 417 га нисбатан 104. Аҳоли бугунги кунда 6 779 345 кишини ташкил этади. Бу кўрсаткич ҳам ортиб бормоқда. Ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йилга бориб аҳоли сони 7 миллионга яқинлашади, 2035 йилга келиб эса деярли 8 миллион кишига етади.

Туркманистондан ҳар куни 11 фуқаро мамлакатни тарк этмоқда, бу ўртача ҳар 130 дақиқада бир кишидан ошмайди. Республикада кунига туғилиш коэффициенти 358 нафар чақалоқни, ўлим кўрсаткичи 118 нафарни ташкил этади. Ҳозирда республикада 6 миллион 551 минг 314 нафар аҳоли истиқомат қилади. Бу ерда ўсиш минтақанинг бошқа мамлакатларидаги каби тез эмас. Масалан, Туркманистон фуқаролари сони 2030 йили 7 миллиондан, 2045 йили эса 8 миллиондан ошади.

Қозоғистон Марказий Осиёда миграция маълумотлари тақдим этилмаган ягона постсовет республикаси бўлди. Аммо бошқа барча маълумотлар мавжуд. Шундай қилиб, туғилиш коэффициенти кунига 1082 киши, ўлим даражаси 501. Мамлакат аҳолиси 19 696 134 кишини ташкил қилади. 2025 йилга келиб қозоғистонликлар сони 20 миллиондан ошади, кейин эса, экспертлар башорат қилганидек, ҳар беш йилда бу кўрсаткич тахминан 1 миллионга ошади.

WorldPopulationReview.com — бу дунё аҳолиси тўғрисида сўнгги маълумотларни тақдим этувчи мустақил, тижорат ташкилоти. Лойиҳа жамоаси турли манбалардан олинган маълумотларни таҳлил қилиб, бутун дунё бўйлаб ишлайди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ