29 ва 30 ноябрь кунлари Тошкентдаги «Ҳумо Арена»да бўлиб ўтиши керак бўлган Қозоғистон чемпионатининг «Ҳумо» ҳамда Остонанинг «Номад» жамоалари ўртасидаги хоккей учрашувлари «Алпомиш» муз саройида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон клуби матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувнинг бошқа жойга кўчирилишига «Космонавтлар» метро бекати яқинида содир бўлган ёнғин оқибатида электр кабелининг шикастланиши сабабли «Ҳумо Арена»да электр таъминоти йўқлиги сабаб бўлган.
Шундай қилиб,
29 ва 30 ноябрь кунлари ўйинлар «Алпомиш» муз саройида бўлиб ўтади, ўйинлар соат 19:30да бошланади.
Алоҳида қайд этилишича, «Алпомиш»даги трибуналар сиғими камлиги сабабли ўйинларга чипталар сотуви тўхтатилган. Бироқ, абонемент ва аввал сотиб олинган чипталар амал қилади. Мухлислар учун жойлар очиқ.
«Ҳумо» ва «Номад» — Қозоғистон чемпионатининг сўнгги мавсуми плей-офф босқичи финалчилари ҳисобланади. Ўшанда серия ғолиби «Номад» бўлганди.
ℹ️ «Ҳумо» хоккей клуби 2019 йили профессионал даражага етди. Жамоа Ўзбекистон чемпионатида иштирок этди, гуруҳ босқичида ғолиб чиқди. Ўша йилнинг баҳорида тошкентлик футболчилар ВҲЛга киришди ва уларнинг дубли Қозоғистон чемпионатига «Ҳумо-2» номи билан кирди.
2019/2020-йилги мавсум якунида «Ҳумо-2» Қозоғистон чемпионатида ўнинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга чиқа олмади. Асосий жамоа янада муваффақиятли ўйнади ва Петров кубогининг чорак финалига чиқди. Аммо тошкентликлар коронавирус пандемияси туфайли Москванинг «Звезда» жамоасига қарши ўйинни якунлай олишмади.
2020 йил апрель ойида жамоа раҳбарияти COVID-19 га қарши кураш доирасида дунёнинг аксарият давлатларида кўрилган қаттиқ чеклов чоралари туфайли «Ҳумо» ВҲЛда, «Ҳумо-2» эса Қозоғистон чемпионатида мавсумни ўтказиб юборишини маълум қилганди. Ўтган йил июль ойида «Ҳумо»нинг Қозоғистон чемпионатига қайтгани малум бўлди. Мавсум якунига кўра, тошкентликлар мунтазам чемпионатда иккинчи ўринни эгаллаб, плей-офф финалига чиқишди ва у ерда «Номад»га имкониятни бой берди. Шу билан бирга «Ҳумо» Қозоғистон кубогини қўлга киритолди.